RU

Последние новости

12:23Киммих шу ёздаёқ "Бавария"ни тарк этиши мумкин  0 12:15Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланмоқда  9 12:01Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага  1 10:47Гарет Саутгейт? Евро-2024 да ишлаётган энг кўп ҳақ олувчи мураббийлар рўйхати тузилди  3 10:20Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  2 09:54Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"  0 09:27"Наполи" президенти Носир Ал Ҳелайфини очиқчасига танқид қилди  3 09:00Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"  0 08:34Копа Америка. Мексикада мағлубият, Эквадор эса ғалаба қозонди  0 08:08Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи босқич саралашидаги рақибларини билиб олади  40 07:49Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  6 03:10Евро-2024. Чехия - Туркия 1:2, Драматик кечгaн бахсда Тосуннинг голи туркларга ғалаба келтирди  0 02:45Евро-2024. Грузия - Португалия 2:0, Роналду ҳайратда  3 02:16Франция – Бельгия, Германия – Дания — нимчорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ  7 01:5612 та сариқ ва 1 та қизил кўрсатилган учрашувда Туркия Чехияни мағлуб этди. Чехлар уйга, турклар эса кейинги босқичга йўл олишди  16

Нодир Элибоев: "Ҳозир биз Вьетнам ҳақида ўйлашимиз керак" Новости

Нодир Элибоев: "Ҳозир биз Вьетнам ҳақида ўйлашимиз керак"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида чорак финалда Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув олдидан терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футзалчиси Нодир Элибоев билан суҳбатлашдик.


- Гуруҳ босқичи Ўзбекистон учун омадли ўтди. Японияга қарши учрашув қанчалик қийин бўлди?


- Гуруҳдаги сўнгги турда Япония терма жамоасига қарши ўйинда бизга бироз омад етишмади. Чунки бизда Япония терма жамоасига нисбатан кўплаб голга тортадиган вазиятлар ярата олдик. Афсуски яратилган вазиятлардан унумли фойдалана ололмадик. Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Япония терма жамоаси Осиёда Эрон терма жамоасидан кейинги иккинчи кучли терма жамоа ҳисобланади. Ўйлайманки Япония терма жамоасига учрашувда биз тўғри йўналишда ўйин олиб бордик. Яъни қаердадир прессинг қилдик ва яна қаердадир қарши ҳужумга таяниб ўйин олиб бордик. Бу баҳсда бизга бироз омад ва маҳорат етишмади.


- Эртага Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу терма жамоа қай даражада кучли эканлигини яхши биласиз. Бу терма жамоа ҳақида ҳозир қандай фикрдасиз?


- Вьетнам терма жамоаси ҳозирги кунда катта тезлик билан ўсиб бораяпти. Сўнгги йилларда ушбу терма жамоа олдинга катта қадам ташлади. Мисол учун, 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Япония терма жамоасини мағлубиятга учратди. Колумбияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ижобий натижа қайд  этди. Бу билан нима демоқчиман, эртанги ўйин биз учун шунчаки осон бўлмайди. Лекин биз футзалчиларимизга ва кучимизга ишонамиз. Насиб қилса эртага Вьетнам терма жамоасини мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.

- Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатига сиз мураббий сифатида бордингиз. Бу йилги мусобақа аввалгиларига қараганда нимаси билан фарқ қилмоқда?


- Бу йилги Осиё чемпионати жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўтмоқда. Мусобақага ташриф буюрган терма жамоалар анча ўсишга эришган. Терма жамоалар ўртасидаги рақобат аввалгиларига қараганда анча кучайган. Шуниси билан ҳам бу йилги Осиё чемпионати кўзга ташланмоқда.

- Айни дамда футзалчиларнинг кайфияти қандай? Машғулотлар қай даражада олиб борилмоқда?


- Япония терма жамоасига қарши учрашувдан сўнг йигитларнинг кайфияти унчалик яхши эмасди. Лекин биз йигитларимизни кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилдик. Нима бўлган тақдирда ҳам Вьетнам терма жамоасига аъло даражада тайёргарлик олиб боришимиз шарт. Нима бўлган тақдирда ҳам биз Вьетнам терма жамоасига қарши ўйнашимиз керак. Машғулотларимиз асосан тактикавий ўйинга қаратилган.


- Хосе Мария Мендез терма жамоадан кетганидан сўнг, таркиб янгиланди. Таркиб ўзгарган бўлса ҳам ўйин услубига ўзгартириш киритилдими?


- Таркибдаги бундай ўзгаришлар керак эди. Чунки биз жаҳон чемпионати йўлланмасини берувчи кейинги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпмиз. Олдимизга 4 йиллик режани вазифа қилиб қўйганмиз. Мана шу режага асосан биз ёшларни жамоага таклиф қилганмиз.  Хосе Мария Мендез терма жамоадан кетганидан сўнг, таркиб тубдан ўзгарди. Таркибда 5-6 нафар футзалчилар аввалги таркибдан, қолганлар эса ёшлар. ўйин услуби ўзгаргани йўқ.


- Мендез билан кўришдингизми? Ҳозир ҳам ундан маслахат олиб турибсизларми?


- Албатта, бу ерда ҳам биз Мендез билан кўришиб турибмиз. Нафақат бу ерда, Тошкентда бўлсак ҳам у билан алоқадамиз. Хосе Мария Мендез биз учун қўлдан келган барча ёрдамни аямайди.


- Хосе Мария Мендез терма жамоамизни жуда ҳам яхши билади. Агарда терма жамоамиз Мендез бошқараётган Таиланд билан тўқнаш келиб қолса, қандай услубда ўйин олиб боради, бунга қарши режа ўйлаб қўйганмисизлар?


- Ҳозир биз Вьетнам терма жамоаси ҳақида ўйлашимиз керак. Шундан сўнг бошқа терма жамоалар ҳақида бош қотирамиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика