RU

Последние новости

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Никола Лазаревич: "Станисавлевич – ҳужумдаги энг муҳим футболчиларимиздан бири" Новости

Никола Лазаревич: "Станисавлевич – ҳужумдаги энг муҳим футболчиларимиздан бири"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" – "Бунёдкор" (3:1) ўйинидан кейин навоийликлар устози Никола Лазаревич фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида 

- Ўйин худди кутганимиздек кечди. Биринчи таймда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу билан бирга, рақибларда ҳам яхши имкониятлар юзага келди. Биринчи таймда гол уриб олганимиз фойдага ишлади, бу иккинчи таймда эркинроқ ўйнашимизга туртки берди. Рақиб кучли эди, охиригача кураш олиб борди.  

- Александар Станисавлевич икки турдан буён гол урмоқда. Унинг ўйинига қанақа баҳо берасиз?

- Станисавлевич – ҳужумдаги энг муҳим футболчиларимиздан бири. Ўйлайманки, Паул Комолафе ҳам у каби яхши ўйнаб кетади.  

- Шерали Жўраев иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Уни қандай қилиб руҳлантиряпсиз?

-  Жўраев яхши савиядаги футболчи. У ушбу мавсумда етакчи футболчиларимиздан бири бўлиши кўзда тутилган. Ундан янада кўпроғини кутамиз. 

- Бош директор (Ҳамиджон Актамов – таҳр.) ҳам мураббийлар штабида кўриниш бермоқда. У сизга кўмак беряптими?

- Албатта, бош директор бизга ҳамиша ёрдам беради. Унга раҳмат айтишимиз керак. Биз ҳаммамиз бир оиламиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика