RU

Последние новости

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Никимбаев: "Усмоновнинг обрўси ЎФФни маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлаган" Новости

Никимбаев: "Усмоновнинг обрўси ЎФФни маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида бугун, 15 март куни оламдан кўз юмган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов ҳақида пост қолдирди.

"Бугун Ўзбекистон спорт олами энг катта йўқотишни бошдан кечирди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Ўзбекистон футбол федерациясини бошқалардан узоқроқ (деярли 12 йил) бошқарган, 2013-2017 йилларда миллий олимпия қўмитаси президенти бўлган Мираброр Усмонов 72 ёшида оламдан кўз юмди.

Усмонов даврида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этишди, мамлакатимиз беш марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилди ва Риодаги Олимпиадада рекорд миқдорида медаллар қўлга киритилди.

Усмонов туфайли спорт, хусусан футболга ҳукумат томонидан катта маблағ ажратилди ва бу спорт ривожига таъсир кўрсатди. Ўнлаб стадионлар қурилди ва реконструкция қилинди. Усмоновнинг обрўси Ўзбекистон футбол федерациясини маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлади. Мираброр Зуфарович даврида бизнинг спорт ташкилотлар мисли кўрилмаган халқаро обрўга эга бўлди. У халқаро спорт ташкилотларининг бошқарув органларида жуда кўп жойларга эришганидан бу ўринлар учун мамлакатимизда мутахассислар етишмай қолди.

Мираброр Зуфарович спортда раҳбарлик планкасини шунчалик юқори кўтардики, уни ўша баландликда ушлаб қолишнинг иложи йўқ эди.

2006-2011 йилларда Усмонов қўл остида ишлашга муваффақ бўлганман, ОФКга ўтганимда у билан турли масалаларда боғланиб турардим. Мираброр Зуфарович ҳақиқатдан ҳам ташкилот офисида ишлаган федерациянинг биринчи президентига айланди, у қаттиққўл бўлган, аммо қўл остидагиларнинг ҳақлигини тан олиб, керак бўлса қарорини ўзгартира олган.

Қизиқ маълумот: ЎФФ президентига айланган Усмонов ишининг илк 12 ойида ҳеч кимни ишдан бўшатмаган. У ҳар бир ходим билан шахсан танишишни ва уларнинг сифатлари борасида ўз хулосасини чиқаришни истаган.

Жойингиз жаннатда бўлсин, Мираброр Зуфарович" - деб ёзади Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика