RU

Последние новости

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  139 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

“Нижний Новгород стадиони” ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

“Нижний Новгород стадиони” ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Нижний Новгород стадиони” ҳақида маълумот берамиз.


•    ЖЧ-2018нинг 6та ўйини “Нижний Новгород стадиони”да бўлиб ўтади
•    Стадион Ока ва Волга дарёлари туташган гўзал масканда жойлашган

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Нижний Новгород стадиони” ҳақида маълумот берамиз.

Ўйинлар
“Нижний Новгород стадиони”да мундиалнинг 6та ўйини, шунингдек, 1/8 финал учрашуви ва чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Аргентиналиклар ва инглизлар ўртасидаги гуруҳ босқичидаги баҳс ҳам айнан шу ерда бўлиб ўтади.

Имкониятлари

Чемпионат вақтида “Нижний Новгород стадиони”га 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.

Жойлашган ўрни

ЖЧ-2018 учун махсус барпо этилган стадион гўзал маскан — Стрелка атрофида, Ока ва Волганинг туташув жойида қурилган. Аренага узоқ бўлмаган жойда Нижний Новгороднинг асосий эътиборга сазовор масканларидан бири — Александр Невский собори жойлашган.


Биласизми?
“Нижний Новгород стадиони” бунёд этилишида асосан кўк ва оқ ранглардан фойдаланилган. Қурилишда спортчи ва томошабинларнинг хавфсизлигини таъминлашда, ҳамда стадион жаҳон талабларига жавоб бера оладиган бўлишида замонавий хом-ашёлардан фойдаланилган.

Дастлабки ўйинлар
Бошқа стадионлар каби “Нижний Новгород стадиони”да ҳам сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда “Олимпиец” клуби жорий мавсумнинг бир нечта уй ўйинларини шу стадионда ўтказиши режалаштирилмоқда.

   
Мерос
Чемпионатдан сўнг, стадион маҳаллий футбол клуби “Олимпиец”га уй аренаси бўлиб қолади. Бундан ташқари, стадионга фитнес ва тиббиёт марказлари қурилиши ҳам режалаштирилган. Стадион кейинчалик маҳаллий аҳолининг дам олиш масканларидан бирига айлантирилади. Арена атрофига эса велосипед учиш йўлакчалари, машиналар тўхташ жойи ҳам қурилиши режага киритилган.    


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? 

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Калининград” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика