RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Нигериялик футболчилар “Яшнобод” жамоаси машғулотларида қатнашмоқда Новости

Нигериялик футболчилар “Яшнобод” жамоаси машғулотларида қатнашмоқда

Шу йилнинг баҳорида пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Яшнобод” профессионал футбол клуби ташкил топганди.

Ҳозирда яшнободликлар футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси баҳсларида пешқадамлар сафида боришмоқда. Жамоа мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида ўнта жамоа ўртасида бугунгача ўтган 15 учрашувдан сўнг, 29 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Яшнобод” футболчилари олдига янги мавсумда Ўзбекистон миллий чемпионати ПРО лигасида қатнашиш вазифаси қўйилган.

Яшнободликлар чемпионат уй учрашувларини “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтказаётган бўлса, машғулотларни тумандаги 198-умумтаълим мактаби ўйингоҳида олиб боряпти. Куни кеча жамоа машғулотларига “қора қитъа”нинг Нигерия мамлакатидан келган футболчилар ҳам қўшилдилар.

— Дебют мавсумини жамоамиз ёмон ўтказмаяпти, — “Яшнобод” профессионал футбол клуби бош мураббийи Азиз Файзиев. — Жамоамиз таркибини асосан 19-20 ёшли ўйинчилар ташкил этади. Туман ҳокимлиги жамоамизнинг келгусида кучлилар сафида тўп тепиши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиляпти. Клубимиз бош хомий — ARTEL бренди остида майдонга тушяпти. Ҳозирда жамоамиз аъзоларининг машғулотлар ва чемпионат учрашувларини ўтказишлари учун беш минг томошабинга мўлжалланган замонавий стадион лойиҳаси тайёрланяпти. Иккинчи лига ўйинлари тугашига 3 тур қолди. Куни кеча машғулотларимизга шу кунларда юртимизда бўлиб турган нигериялик футболчилар ҳам қўшилишди. Ўз ўйинчиларимиз қаторида уларнинг хатти-ҳаракатларини ҳам кузатяпмиз. Нигериянинг DOSAD Football Academyсининг менежери Роберт Нвокике етти шогирди билан машғулотларда иштирок этяпти. Асосан 19-20 ёшли нигериялик футболчилар орасида иқтидорлилари ҳам ажралиб турибди. Уларнинг келгусида “Яшнобод” жамоасида қолиш-қолмаслигини вақт кўрсатади, албатта. Ҳозир эса бор диққат-эътиборимизни чемпионат учрашувларини муваффақиятли якунлашга қаратганмиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика