RU

Последние новости

12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  5 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

Неймар ва ПСЖнинг бошқа футболчилари нега Холанднинг ҳаракатини такрорлашди? Новости

Неймар ва ПСЖнинг бошқа футболчилари нега Холанднинг ҳаракатини такрорлашди?

Хабарингиз бор, 11 март куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида ПСЖ ўз майдонида “Боруссия Д”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди ва икки ўйин натижасига (1:2, 2:0) кўра кейинги босқичга чиқди.

Мазкур учрашувнинг 28-дақиқасида Неймар дортмундликлар дарвозасини ишғол этиб, голни худди Эрлинг Холанднинг Германиядаги "дзен" услубидаги нишонлаши каби такрорлади.

Маълум бўлишича, 19 ёшли форвард Париждаги меҳмонхонага келиб жойлашганидан кейин, снэпчатдаги саҳифасида, “Менинг шаҳрим, сеники эмас”, деб ёзилган изоҳи билан "PARIS" ёзувли расм жойлаган.

Бу эса Неймарга маъқул келмади ва у Холандга ўйин давомида ҳамда ундан сўнг ҳам ўзига хос жавоб қайтарди. Бразилиялик instagram'даги саҳифасига, "Париж - бизнинг шаҳримиз, сеники эмас", дея пост қўйди.

Беллашув якунлангач эса парижликларнинг деярли барча аъзолари Эрлингнинг ҳаракатини такрорлашди ва кийим алмаштириш хонасида ҳам бу юз берди.


Акмурзаев Элдор тайёрлади

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика