Неймар: “2 сантиметр мени футболдан айириши мумкин эди”
28 дек 2017 00:27
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/296474_original.jpg)
![](/upload/storage/296474_220.jpg)
Неймар: “2 сантиметр мени футболдан айириши мумкин эди”
"Ўшанда футболчи Колумбияга (2:1) қарши баҳсда умуртқасидан жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Кейинчалик Неймарсизз тўп тепган Бразилия ярим финалда немисларга 1:7 ҳисобда мағлуб бўлганди.
“Ўша жароҳат олган пайтим мен учун фаолиятимдаги энг ёмон давр эди. Мен тўхтовсиз йиғлардим, барча яқинларим бундан афсусда эдилар.
Ўша вазиятда Суньига менга зарба бергач, Марсело шифокорларни ёрдамга чақирди. Аммо мен унга ўйнамоқчи эканлигимни айтдим. Бироқ оёқларимни қимрилата олмасдим. Шифокорлар мени майдондан олиб чиқиб кетишди ва мен йиғлашни бошладим. Оёғларим оғрир, ҳеч нарсани ҳис қилмасди.
Текширувлардан кейин, шифокор олдимга келиб: “сенга иккита янгилик бор. Бири яхши, иккинчиси ёмон. Ёмони – сен учун ЖЧ якунланди. Яхшиси – сен юра оласан, агар жароҳатинг икки сантиметр бошқа жойдан бўлганида, футболни йиғиштириб қўйишингга тўғри келарди”, деди. Мен бир кун шифохонада қолиб, кейин уйга йул олдим ва мен учун оғир ҳафталар бошланди”, дейди Неймар “The Player’s Tribune”га берган интервьюсида.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии