Невилл: "Сульшер Роналдудан тўғри фойдаланётганига амин бўлиши керак"
04 окт 2021 22:36
Новости
Невилл: "Сульшер Роналдудан тўғри фойдаланётганига амин бўлиши керак"
"Албатта, сэр Алекснинг кетганидан кейин клуб изидан чиқиб кетганига шубха йўқ. Оле бу йўлда бир қатор қадриятларни жамоага қайтарди. Кўплаб футболчилар жамоа учун ўйнашни истамоқда. Сўнгги бир неча трансферлар эса "Манчестер Юнайтед"ни юқорига кўтариши керак.
Бироқ Роналду, Санчо ва Вараннинг трансферидан кейин босим ошиб кетади. Оле буни билади. Бу ҳақида матбуот анжуманларида ҳам гапириб ўтган. Сен шундай футболчилари бор жамоани бошқаряпсанми, 3-4 йил кутмасдан совринларга эга чиқишинг керак.
Оле ўзи ҳақида ўйлаши, эгоист бўлиши керак. У Роналдудан тўғри фойдаланаётганини билиб туриши лозим. Менимча у Роналду билан шу тарзда гаплашиши керак: "Эшит, агарда нимадир ортиқча ҳаракат қилмоқчи бўлсанг, буни кийим алмаштириш хонасида қил". Яъни, майдонда сўроқсиз ишлар қилинмаслиги керак.
Бироқ Криштиану анойи эмас. У ҳам индамай юриши мумкин. Бироқ бир кун келиб, албатта ёрилади", - деди Невилл.
Комментарии