RU

Последние новости

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди Новости

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишини яхши баҳолади.

"Кейннинг интервьюсини ўқигандим. У "Тоттенхэм" соврин ютишга қодир деганди. Ўшанда Харри Англия Кубоги ёки Лига Кубогини эмас, АПЛни назарда тутганди.

Уларнинг АПЛни ютишини истисно қила олмайман. Моуриньо жамоани ғалабаларга ўргатмоқда, унга фақатгина соврин етишмаяпти. Жозенинг ғаройиб миясидан нималар ўтаётганини билиб бўлмайди.

"Тоттенхэм" ушбу ёзда трансферларга катта сумма ишлатишини кутмагандим. Моуриньо шундай мураббийки, пул талаб қилади ва натижалари билан жавоб қайтаради. Энди "шпорлар"нинг таркиби ажойиб ва рақобатбардош.

Ҳужумкор футболчилар яхши ўйнамоқда, ҳа, ушбу мавсум ғалати ўтяпти, бироқ Моуриньо уларнинг кучи эвазига совринлар ютиши мумкин. "Арсенал", МЮ, "Челси" каби жамоалардан олдинда туриш анчагина ёқимли. Мавсум аввалида қилган тахминимда уларни кучли тўртликка қўшмагандим, энди эса жамоани чемпионлик учун курашчилар рўйхатига киритаман.

Моуриньо "Тоттенхэм" билан АПЛни юта олади - бўлиши мумкин. У футболчиларга ишонч тақдим қилмоқда, йигитларнинг миясига ғалаба қозониш ўрнашиб қолган. Бу эса футболчиларнинг менталитети кучайишида катта роль ўйнайди", - деди Невилл. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика