Ненад Николич: “Менга Сардор Рашидовнинг ўйини ёқди”
18 ноя 2014 11:57
Новости
Ненад Николич: “Менга Сардор Рашидовнинг ўйини ёқди”
Ўтган ҳафта Эроннинг “Фулад” клубидан икки вакил юртимизда меҳмон бўлишди.
Булар - “Фулад” болалар академияси раҳбари, шунингдек селекционер мураббийи Ненад Николич ҳамда клуб матбуот котиби Афшин Аҳмади. Ташрифдан кўзланган мақсад “Фулад” учун ўйинчи қидириш эди.
Хорватиялик мураббий иккита ўйинни кўришга ва ўзига маъқул келган футболчиларни кўздан кечириб олишга муваффақ бўлди. “Фулад” вакиллари Эронга қайтиб кетишларидан олдин бизда Ненад Николич билан суҳбат уюштириш имконияти юзага келди ва бу имкониятни қўлдан бой бермадик.
- Жаноб Николич, Эронда қачондан бери ишлаяпсиз?
- 2002 йилдан бери шу мамлакатда ишлаб келяпман. Аввалига асосий таркибни бошқардим, Осиё чемпионлар лигасида иштирок этдим. Кейин эса тўрт йил давомида “Фулад” болалар академиясида раҳбар бўлиб ишладим. Бундан ташқари, Эрон миллий ва олимпия терма жамоаларида ҳам қисқа муддат фаолият олиб борганман. Ҳозир яна “Фулад” академиясини бошқариш билан бирга асосий таркиб мураббийлар штабида ҳам иш олиб боряпман. Вазифам асосий таркибга ўйинчи топишдан иборат.
- “Фулад” академиясида болалар учун яратилган шароитлар қандай?
- Шароит жуда ажойиб. Бизда машғулот ўтказиш учун бешта майдон бор ва шундан иккитасида асосий таркиб ҳам шуғулланиб туради. Футболчиларни кучли назорат остида мунтазам текшириб борамиз. Бу йилги мавсум олдидан 12 ўйинчини асосий таркибга жалб қилдик. Сизга айтсам, “Фулад” академияси Эрондаги энг машҳур академия ҳисобланади. Жамоа сардори Бахтиёр Раҳмани клуб тарбияланувчиси ва ўз ўйини билан барчага ўрнак бўлиб келмоқда. У шу йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Умуман олганда, асосий таркибнинг 90 фоизи клуб академиясидан чиққан футболчилар.
- Ўзбекистонга келишдан мақсадингиз нима бўлди?
- Биласиз, келаси йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этамиз. Шу боис бу ерга асосий таркиб учун ўйинчи кўришга келгандим. Жамоамизда учта легионер бор ва ҳозирча осиёлик футболчи лимити очиқ турибди. Балки ўзбекистонлик биронта футболчи бизга маъқул келиб қолар деган ниятда бу ерга келиб иккита ўйинни кузатдик: “Бунёдкор” - “Пахтакор” ҳамда Кубок финали “Локомотив” - “Бунёдкор”.
- Бу ўйинлар сизда қандай таассурот қолдирди ва кимларни кузатдингиз?
- “Бунёдкор” - “Пахтакор” учрашувига тўхталадиган бўлсам, “Бунёдкор”га охиригача характер етишмади. Натижада жамоа 2:0 ҳисобида олдидан бораётиб, кейинчалик учта тўп ўтказиб борди ва мағлуб бўлди. Менга “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовнинг ҳаракатлари ёқди. Биласизми, мен учун футболчининг тўпсиз қандай ҳаракат қилиши ҳам жуда муҳим. Шундай ўйинчилар бор, улар тўпсиз қолганда ҳаракатсиз қолишади ва орқага қайтиб ҳимоячиларга ёрдам беришмайди. Рашидовда шунақа камчилик бор экан. У қачонки тўп ўзига тушсагина ўйинда иштирок этяпти, бошқа пайт унинг бор-йўқлиги деярли сезилмади. Менга шунингдек, ҳужумчи Воҳид Шодиевни ҳам тавсия қилишди. Тўғри, у яхши ҳужумчи, гол уради, лекин муаммо шундаки Воҳид фақат жарима майдончаси ичидагина хавфли кўриняпти. Майдоннинг қолган қисмида у ўйнаётгани йўқ, пиёда юради десаям бўлади. “Пахтакор”да эса 10-рақамда тўп тепадиган Жамшид Искандеров бор экан. Унинг ҳам ўйини менга ёқди, фақат унда ҳам муаммо шу: тўп билан ўзини кўрсата оляпти, бошқа пайт кўринмаяпти.
- Менимча, бу каби муаммолар чемпионатнинг савияси туфайли бўлса керак.
- Мен ҳам шундай деб ўйлайман. Биз Сардор Рашидовга таклиф билан чиққанимизда унинг ўзи Европага кетишни истаётганини айтди. Айтайлик, у Европага борди дейлик, аммо у ерда мураббий унинг қачон тўпсиз ҳаракат қилишини ўрганишини кутиб ўтирмайди. Уларда бунинг учун вақт ҳам йўқ, қолаверса европаликларга тайёр ўйинчи керак. Масалан, Рашидов бизнинг жамоага келадиган бўлса, уни тарбиялаб икки йилдан сўнг Европага юборишимиз мумкин. Аммо ҳозир футболчи бунга тайёр эмас. Воҳид Шодиевда эса ўйин ритми доим бир хил экан. Масалан, сиз машиналар пойгасида қатнашяпсиз. Тезликни доим бир хилда ушлаб турмайсиз-ку, тўғрими? Баъзан оширасиз, баъзан туширасиз. Аммо Шодиевни кўрганимда унинг доим бир хил ўйин кўрсатишини пайқадим. Унда “портлаш” ҳиссини сезмадим.
- Сизнингча, нима сабабдан эронлик футболчилар инглиз тилини ўрганишга қизиқишмайди?
- Муаммо шундаки, улар ички чемпионатда ўйнаб катта пул топишяпти ва четга чиқишга қизиқиш олдингидек зўр эмас. Футболчи олий лигада бир мавсум ўйнаб яхши квартира, машина, қимматбаҳо телефонлар сотиб оляпти ва шунинг ўзи мен учун етарли деган хаёлга боряпти. Нафақат Эронда, балки Осиёнинг кўп давлатларида шундай муаммо бор деб ўйлайман.
- “Фулад” академиясида болалар мураббийлари қайси тартибда ишлашади?
- Ҳар бир ёшдаги гуруҳ билан икки ёки уч нафар мураббий иш олиб боради. Айтайлик, энг кичик ёшдаги гуруҳни мураббий икки йил шуғуллантиради ва кейин бошқа мураббийга топшириб, ўзи бошқа гуруҳни қабул қилиб олади. Агар ўша гуруҳни икки йил шуғуллантирган мураббийнинг ишидан биз қониқсак, гуруҳини бошқа мураббийга топшираётганда ўзи ҳам янги мураббийлар штабига кўчиб ўтади. Ва шу тариқа мураббий болалар футболидан катталар футболи сари ўсиб боради. Агар мураббий ўзи икки йил мобайнида шуғуллантирган гуруҳдан бирорта ўйинчини тарбиялаб бера олмаса, унда яна кичик ёшдаги болалар билан ишлашда давом этаверади, токи ўз устида ишлаб юқорига кўтарилмагунча.
- Болалар мураббийларига тўланаётган маош ҳақида ҳам тўхталсангиз?
- Албатта, ҳамма жойда бўлгани каби асосий таркиб билан ишлайдиган мураббийлар бирмунча катта миқдорда маош олади. Лекин йил охирига келиб асосий таркиб ўз олдига қўйилган вазифани бажарса, бунинг учун академия мураббийлари ҳам қўшимча бонусларга эга бўлишади. Масалан, “Фулад” ўтган мавсум чемпионликни қўлга киритганидан кейин клуб президенти академияда ишлаётган мураббийларга 10 минг доллардан мукофот пули берди. Шундай қилинса, ҳар бир болалар мураббийи асосий таркиб учун ишлаётганини англаб етади. Чунки ғалаба фақат асосий таркибники эмас, балки бутун жамоаники ҳисобланади. Аслини олганда, ҳамма клубда шундай бўлиши керак, негаки қўшимча бонуслар мураббийнинг янада иштиёқ билаш ишлашига хизмат қилади.
- Агар сиз “Пахтакор” ёки “Бунёдкор”дан биронта футболчини “Фулад”га таклиф қилсангиз, улар Эрон олий лигасида ўйнаб кета оладими?
- Бу ерда кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ. Масалан, менга Воҳид Шодиев иштирок этган ўйинлардан дискларни кўрсатишди. Биласиз, дискларга энг муҳим вазиятларни кесиб ролик ясашади. Ва уни кўрганингизда бу футболчи супер деган хаёлга борасиз. Аммо майдонда кўриб аслида бунақа эмаслигининг гувоҳи бўлдим. Айтиб ўтганимдек, Шодиев фақат тўп ўзига келгандагина ўйнашни бошлар экан. Ёки “Пахтакор”да ҳаракат қилган қилган 4-рақамдаги ўйинчи Боян Миладиновични олайлик. У кўп ҳолларда ўзи тўп тепиши керак бўлган чизиқни ташлаб бошқа жойларга ўтиб кетди. Натижада жамоа иккита гол ўтказиб юборди. Кейин эса мураббий уни алмаштирди. Ҳар бир футболчи учун интизом жуда муҳим ҳисобланади. Лекин Сардор Рашидов “Фулад”да ўйнаб кетса керак, фақат унинг ўзи Европага кетишни хоҳлаяпти.
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Комментарии