Немисча тартиб! Тиш пастаси учун супермаркетга борган бош мураббий эртанги ўйинда қатнашмайди
15 мая 2020 20:54
Новости
Немисча тартиб! Тиш пастаси учун супермаркетга борган бош мураббий эртанги ўйинда қатнашмайди
"Аугсбург" бош мураббийи Хайко Херрлих эртага Германия чемпионати доирасида "Вольфсбург"га қарши ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.
Гап шундаки, мутахассис карантин қоидаларини бузди ва жамоа футболчилари жойлашган меҳмонхонани тарк этиб, тиш пастаси сотиб олиш учун супермаркетга борди.
"Хатога йўл қўйдим. Тиш пастам қолмаганди, шу боисдан уни сотиб олиш учун супермаркетга боргандим", - деди Херрлих.
Энди "Аугсбург" бош мураббийи коронавирус тестини топширади ва унинг натижаларини кутишга мажбур бўлади. Агарда унда салбий натижа қайд этилсагина у келаси ҳафтадан ишга қайтиши мумкин бўлади.
Германия чемпионати 16 май кунидан старт олади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии