RU

Последние новости

21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  0 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  4 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди? Новости

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди?

Хабарингиз бор, 13 сентябрь куни Про лиганинг II босқичига қуръа ташланди.

ЎзПФЛ мусобақа тақвимини эълон қилишга ҳам улгурди.

Унга кўра, қуйи тўртлик жамоалари учун мавсум октябрь ойи охирида якунланади. Аммо юқори тўртлик сўнгги турни 21 ноябрь санасида ўтказади. Бу тафовут юқори тўртлик жамоалари учун 14 октябрдан 6 ноябрга довур юзага келадиган танаффус туфайли пайдо бўлди.

Кўпчиликни Про лига тақвимидаги 22 кунлик танаффус қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. Бу борада таҳририятимизга мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, ПФЛнинг режалари бошқача эди ва барчаси U-23 жамоалари ўртасида Қувайтда ўтказиладиган турнир сабаб ўзгариб кетди. Бу мусобақада юртимиз шарафини Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа ҳимоя қиладиган бўлди. Хабарингиз бор, Тимур Кападзе айни пайтда "Олимпик" клубига ҳам устозлик қиляпти ва унинг шогирдлари Суперлига йўлланмаси учун курашадиган юқори тўртликнинг ичида. Шу туфайли Про лига жадвалининг тепа қисмида ихтиёрий-мажбурий танаффус юзага келди.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қувайтдаги турнир 25-31 октябрь кунлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Тимур Кападзе эса унда иштирок этадиган шогирдларини 17 октябрда йиғишни сўраган. Бу ўз-ўзидан танаффусни яна 1 ҳафтага узайтирди. 

Шу ўринда савол туғилади. Келаси йил ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида мезбон сифатида қатнашишимиз аниқ. Қувайтдаги турнирнинг биз учун расмий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва фақат тайёргарлик вазифасини ўташи керак. Хўш, шунчаки тажриба учун қатнашиладиган мусобақага тайёргарликни 1 ҳафта олдин бошлаш шартми? Тўғри, тайёргарлик ва йиғинларнинг ҳеч қандай зарари бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу Про лигада иштирок этаётган 4 клубнинг манфаатларига зарар етказмаслиги керак эмасми?

Сайтимизда роппа-роса 1 ҳафта олдин аёллар терма жамоаси устози Баҳром Норсафаровнинг истаги билан бутун бошли чемпионатнинг 17-тури кейинга қолдирилгани ҳақида мақола эълон қилинган ва бу ҳолат қораланганди. Энди эса Тимур Кападзенинг хоҳиши билан "Нефтчи", "Нурафшон" ва "Динамо" манфаатларига путур етадиган бўлиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоаларда фаолият юритаётган мутахассислар кун келиб уларга кадр етказиб бераётган ички чемпионатимизни ҳурмат қилишни ўрганишадими?

Чемпионат ёки терма жамоа?

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика