Нега ПФЛ мукофот пулларини тўлашни чўзмоқда? Диёр Имомхўжаев жавоб беради
24 мая 2019 11:40
Новости
Нега ПФЛ мукофот пулларини тўлашни чўзмоқда? Диёр Имомхўжаев жавоб беради
Ташкилот ҳозирга қадар "Локомотив" "Пахтакор" "Навбаҳор" "Металлург" "Севинч" каби клубларга мукофот пулларини бериб улгурган. Боиси, бу клублар ЎзПФЛ олдидаги мажбуриятларини бажаришган.
Айтайлик, чемпионатда иштирок этиш учун бадал пуллари февраль ойидаёқ тўлаб берилиши керак. ЎзПФЛ ҳар сафар клублар ўзига келиб олиши учун имконият беради. Тўламадинг, лигадан йўқол дейилмайди. Биринчи навбатда лицензиялаш талаблари, кейин молиявий мажбуриятлар. Чунки клублар ҳам пул беришни атай чўзмайди, улар ҳам ҳомийлардан пул келиб тушишини кутади.
Шундан келиб чиқиб, "Бунёдкор" "Бухоро" "Андижон" "Машъал" "Истиқлол" АГМК каби клублар билан келишувга эришилган. Улар мукофот пули олиш учун қандай қадам босиш кераклигини билишади ва шу йўлда ҳаракат қилишяпти ҳам. Тез орада уларга ҳам ўз пуллари насиб этади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии