RU

Последние новости

20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  0 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  0 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  6 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  0 18:57"Арсенал" ва "Челси" А Серия юлдузи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқда  0 18:33АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди  2 18:25"Футбол олами". Термиздаги ўхшамаган байрам, Олмалиқда "шерлар" таслим қилинди, "Навбаҳор"дан ғалаба  0 18:10"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  4 17:48"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумчи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  4 17:25Фримпонг "Байер"даги келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчига "Реал" қизиқмоқда  0 17:06Transfermarkt'даги янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробардан кўпроқ ошди  21 16:43"Милан" футболчиси ёзда клубдан кетмоқчи  0 16:18"Манчестер Сити" ёзда "Ювентус" посбонини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин  0 15:48"Интер" Инзаги билан шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи  1

«Нефтчи»га янги ўйинчилар келиб қўшилиши давом этмоқда Новости

«Нефтчи»га янги ўйинчилар келиб қўшилиши давом этмоқда

12 июлдан бошлаб Тошкентдаги “Геофизика” қароргоҳида йиғинни бошлаб юборган “Нефтчи” иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларга зўр бермоқда.
Шу билан бирга жамоа таркибига ҳам кун ора янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Чизиқлар ўртасидаги рақобатни янада ошириш мақсадида мураббийлар штаби бошқа клублардан тажрибали футболчиларни таклиф этмоқда. Олдин хабар берганимиздек, йиғинга биринчилардан бўлиб, Носир Отақўзиев, Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов ҳамда Мўйдин Мамазулунов каби ўйинчилар етиб келишганди. Айни пайтда кўрикдан ўтаётган футболчиларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан биринчи даврада асосан “Бунёдкор”нинг захирасида қолиб кетган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ва “Шўртан”га ижарага берилган ярим ҳимоячи Шукур Жумабоев куни кеча “Нефтчи” машғулотларига келиб қўшилишди. 

Узун қулоқ гапларга қараганда, “Нефтчи” бу билан селекция жараёнини тўхтатиб қўймоқчи эмас. Боиси мураббийлар штаби яна бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Бундан кўриниб турибдики, жамоа сафига тез кунларда яна янги номлар қўшилади.

Амет Мемет Тошкентдаги йиғин давомида 4та жамоа билан синов-назорат учрашувини ташкил этиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиришни режалаштирган. Бу борада фарғоналикларнинг дастлабки рақиби “Пахтакор” бўлади. Шерлар билан ўйин 17 июль куни ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек “Олмалиқ”, “Гулистон” ва “Сўғдиёна” жамоалари билан ҳам ўйин ўтказилишига келишиб олинган.

Айтиш керакки, жамоа Тошкентда июль ойининг сўнггига қадар бўлади ва август ойидан бошлаб, Фарғонада иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик кўрилади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика