«Нефтчи» Тошкентда йиғин ўтказади
10 фев 2019 14:40
Новости
«Нефтчи» Тошкентда йиғин ўтказади
2019-йилги мавсумга янгиланган таркиб билан тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси «Хоким Кубоги» турнирининг финал бахсидан сўнг қисқа таътилга чиқди.
Тайёргарлик жараёнининг навбатдаги босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Февраль ойида пойтахтимизда кечадиган ўқув-машғулот йиғинлари давомида 3 та назорат ўйини ўтказилиши режа қилинган.
Режага кўра, 12 февраль жамоа Тошкент шаҳрида йиғилади ва илк машғулотлар бошланади. 13 февраль куни биринчи ўртоқлик ўйини «Андижон» жамоасига қарши ўтказилади. Орадан икки кун ўтиб яъни 15 февраль санасида «Бухоро» Баҳром Ҳайдаров жамоасини галдаги рақибига айланади. 18 февраль санасида эса Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши назорат бахсида иштирок этиш кўзда тутилган.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Комментарии