RU

Последние новости

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  24 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  46 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари Новости

“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари

Хабарингиз бор, ўтган турда Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида "ўзбек класикоси" номи билан машҳур бўлган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Ўйин атрофида воқеликлар" рукни орқали қуйида мазкур учрашувнинг майдон ташқарисида юз берган воқеълари ҳақида сўз юритамиз.


Дастлаб жамоаларнинг стадионга кириб келиш жараёни ҳақида:

"Нефтчи" вакиллари "Ўзбекистон" ўйингоҳига биринчи бўлиб етиб келишди. 


Орадан бир оз фурсат ўтиб "Пахтакор" вакиллари кириб келишди. 


Айтганча, стадионга ҳаммадан аввалроқ ўйин комиссари Шерзод Ражабов кириб келганди. 


Бир оз кеч қолгани учун хижолатомуз кайфиятда келаётган Фарҳоджон Узаков, ўз мухбиримиз. 



Бу орада жамоалар фан клублари вакиллари ўз ёрлиқларини стадионга ўрнатишаётганди. 


Кўп бора келгани учун сайтимизнинг қувноқ фотографи Жаҳонгир Файзуллаевга Тошкентдан Яйпангача бўлган масофа бир қадамдек туюлиб ҳам қолди.  

"Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров ўйин қайдномасини кўздан кечирмоқда. 



Суратда "Нефтчи"нинг аввалги ва ҳозирги матбуот котиблари


Имкониятдан фойдаланиб сизга таниш бўлган ўша музқаймоқчи Акмал Холматовнинг фарзанди Диёр Холматов билан бир оз суҳбатлашиб олди. 


Ҳалиги музқаймоқчидан миннатдор болакайлар. Негадир биз томонда турган йигитчанинг қиёфаси бир оз жиддий. 


Харид қилган чиптаси бўйича қайси секторда ўтириши кераклигини аниқлаётган мухлис. 


Ўтган мавсум "Турон" ўйнаган Суннатилла Абдуллажонов стадионнинг қай даражада ўзгарганини кўздан кечирмоқда. 


"Пахтакор" фотографи олинган суратларни тармоққа жойлаш билан банд. 


"Ўзбекистон" стадиони сухандони. 


"Фарғона" телеканали оператори ўйин жараёнидан лавҳалар тайёрламоқда. 


Қани чопдик! Ўйин бошланаяпти!  


"Ўзбек класикоси" қандай жанговор руҳда ўтганини мана шу суратнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. 


"Пахтакор" томонлардан Яйпанга келган мухлис. 


Диас Мавлонович, ўзи журналист, аммо "Нефтчи" фан клубининг фаол аъзоларидан. 



Ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳам учрашувни жиддий қиёфада кузатиб боришди.

 

Улар учун ҳам "Нефтчи" бу ўйинда гол урганида яхши бўларди. 


Якунда эса  ўйин вақтида Яйпанда порлаган тўлин ой сурати.


Эътиборингиз учун ташаккур! Championat asia ни кузатишда давом этинг, биз сиз учун ишлаймиз!


Бекзод Толибов тайёрлади.

Суратлар муаллифи Дилмурод Исақов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика