RU

Последние новости

04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  2 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  1 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  2 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  0 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  32 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3

"Нефтчи" клуби "Цементчи"га қарши назорат баҳсини ўтказади Новости

"Нефтчи" клуби "Цементчи"га қарши назорат баҳсини ўтказади

Вадим Абрамовнинг "Нефтчи"си марказий “Истиқлол” стадионида бирнчи лига пешқадами “Цементчи”га қарши илк назорат учрашувини ўтказади.

Куни кеча олий лига бахсларида ишлари юришмаётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасининг мураббийлар штабида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа постига тажрибали мутахасcис Вадим Карленович Абрамов бош мураббий этиб тайнланди. Бу ажойиб воқеани азалдан ўзбек футболининг ашаддий ишқибозлари бўлган барча фарғоналиклар чуқур мамнуният ва хурсандчилик билан қарши олди.

Ушбу мураббий қўл остида “Нефтчи” яна ўзининг аввалги мавқеини тиклаб олиб, яна юқори ўринлар учун курашишига биз ҳам ишонамиз албатта. Зеро Абрамов ўзининг илк интервюсида “Ягона мақсадим мухлислар ишончини оқлаш ва уларни стадионга қайтариш” дея биз мухлислар кўнглида яна ишонч ва илиқлик уйғота олди. Бош мураббий енг шимариб аллақачон жамоа билан навбатдаги учрашувларга таёргарликни ҳам бошлаб юборган.

Биз Қувасойликларни хурсанд қиладиган яна бир ҳолат шу бўлдики, барча фарғоналик  мухлислар Карленович қўл остидаги янги жамоа "Нефтчи"нинг илк учрашувини кутиб турган бир пайтда Абрамов илк назорат учрашувини айни вақтда биринчи лига мусобақаларида пешқадамлик қилиб келаётган "Цементчи"га қарши ўтказишга қарор қилди/

Ушбу баҳс Фарғона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

 "Нефтчи" - "Цементчи" учрашуви 10 июнь шанба куни Фарғона шаҳридаги марказий "Истиклол" стадионида бўлиб ўтади.

Бир пайтлар бутун Республикага донғи кетган, стадионларни тўлдириб турган "Нефтчи" жамоасининг барча ашаддий ишқибозларини-ю,  "Цементчи"нинг уйинларини соғиниб қолган мухлисларимизни, Қувасой, Марғилон, Ёзёвон, Тошлоқ, Водил, Чимён борингки барча водий ахлини ушбу қизиқарли баҳсга таклиф этамиз.


10 июнь. (шанба)

Назорат учрашуви.

Марказий "Истиқлол" арена.

"НЕФТЧИ" (Фарғона) - "ЦЕМЕНТЧИ" (Қувасой)

Учрашувни ўтказиб юборманг!


"Цементчи" жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика