RU

Последние новости

12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  1 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  2 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  10 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  5 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  13 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  9

"Нефтчи": ЕВРО-2016да қайси термага мухлислик қиламиз ? Новости

"Нефтчи": ЕВРО-2016да қайси термага мухлислик қиламиз ?

Футбол ишқибозлари қатори яшил майдонда жавлон уриб тўп тепадиган профессионал футболчилар ҳам телевединия орқали спорт мусобақаларини доим ҳам кузатиб боради деб ишонч билан гапириш нотўғри бўлса керак.


Хатто яқинда “Барселона” ҳужумчиси Неймар футбол учрашувларини телевединияда томоша қилишга умуман тоқати йўқлигин айтиб кўпчиликни хайратга солди. Ҳақиқат ҳам профессионал футболчилар, ТВ орқали ўйинларни мунтазам кўришмайди ? Наҳотки ?

Хабарингиз бор, яқинда Франция яшил майдонларида навбатдаги Европа чемпионати баҳслари старт олади. Биз эса Фарғонанинг “Нефтчи” клуби футболчиларини айнан мазкур турнирни қай даражада кузатишларига қизиқиб кўрдик.  Бироқ футболчиларнинг кўпчилик мазкур йирик турнирни юқори қизиқиш билан кузатишлари маълум қилишди. Қизиқ, улар ЕВРОда қайси термага мухлислик қилишади ? Қуйида мазкур саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Ўткир Юсупов. Истеъдодли посбон турнир давомида Германия ҳамда Испания терма жамоаларига мухлислик қилади. Хар холда Ўткирни Девид Де Хеа, Нойер ёки бўлмаса Икер Касильясларнинг ҳаракатлари алоҳида кузатишини таҳмин қилиш мумкин.

Абдумавлон Абдужалилов. Юқоридаги посбоннинг апмлуадоши эса Россия терма жамоасига мухлислик қилишини айтди. Балки Абдумавлоннинг кумири Акинфеевдир? Қизиқ?  Шунингдек, Сергей Смородин ҳам Россия терма жамоасига мухлислик қилади.

Жаҳонгир Меҳмонов. 32 рақам соҳиби инглизлар бош жамоасига ишқибозлик қилади. Ёмон танлов эмас. Тўғрими ?

Шукур Пўлатов. Марказия ҳимоячи турнирни германиялик ютиб олишига ишонмоқда. Бироқ амалдаги жаҳон чемпионига бу вазифани уддалаш осон бўлмаслиги аниқ.

Ҳусниддин Ғофуров. “Нефтчи”даги Ўзбекистон ёшлар терма вакили мазкур турнирда Испания миллий терма жамоасига ишқибозлик қилади.

Сардор Қулматов. Ёш ҳимоячи Дидье Дешамнинг “Уч ранглилар”ига, яъни Франция бош жамоасини қўллайди.

Мухсин Убайдуллаев. Универсиада-2016да Фарғона терма жамоасини бош совриндан мосиво бўлишига асосий “сабабчи” Англия терма жамоасига ишқибоз эканлигин айтди.

Жавоҳир Расулов. Кўпчилик сингари Расулов ҳам мусобақа мезбони Франция терма жамоасини ғолиб бўлишига ишонмоқда. Ҳақиқат ҳам турнир мезбонлар ажобий таркиб билан ЕВРО-2016га етиб келишмоқда.

Аббос Махсталиев. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Германия ҳамда Испания вариантини танлаган. Қизиқ, агар улар финалда тўқнаш келса, Махсталиев қандай қарор қилади ?

Мансур Саидов. Жамоамиз “мотори” Европа чемпионати баҳсларини холис томоша қилишга ахд қилди. Фикримизча, ярим ҳимоячи юлдузларга бой турнирдаги чиройли футболдан шунчаки баҳра олмоқчи.

Бахтиёр Ёқубов. “Саидов-Ёқубов” тандемининг яна бир вакили  Германия футболчиларига мухлислик қилишга қарор қилди.

Шерзод Ҳакимов. Ҳужумкор футболчи Рой Хожсон мураббийлигидаги Англия терма жамоасини энг кучлилардан бири деб ҳисоблайди ва турнирда инглизларга ишқибозлик қилишини маълум қилган.

Отабек Исроилов. Ҳужумчимиз узоққа бориб ўтирмай, Россия миллий терма жамоасини танлади.

Мурод Бобожонов. Германия ҳамда Португалия. “Нефтчи”нинг яна бир ҳужумчиси икки ҳужумкор терма жамоа вариантига тўхталган.

“Нефтчи” ПФКнинг мутасадди ва мураббийлари эса қуйидаги жамоаларга мухлислик қилишади.

“Нефтчи” ПФК раиси Рустам Абдуллаев – Испания

Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров – Россия ҳамда Франция

Жамоа катта мураббийи Мурод Исмоилов – Испания

Клуб техник директори Шерзод Раимжонов– Германия ва Италия

Клуб администатори Зохидбек Ғофуров – Италия.

Жамоа мураббийи Баҳром Ҳайдаров – Германия

Жамоа мураббийи Абдусамад Дўрмонов – Германия

Ёшлар жамоаси мураббийи Диёр Алижонов – Испания

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика