"Нефтчи" бугун Россия клуби билан ўйнайди
17 янв 2024 17:07
Новости
"Нефтчи" бугун Россия клуби билан ўйнайди
Туркияда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" футбол клуби режадан ўрин олган ўртоқлик назорат учрашувларини давом эттирмоқда.
13 январь куни Нидерландиянинг "ХБС" клубига қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган "Нефтчи" навбатдаги назорат баҳсида Россиянинг Биринчи лигаси вакили "СКА Хабаровск" клуби билан куч синашади.
Рақиб бўйича қисқача маълумот: "СКА Хабаровск" футбол клуби 1946 йилда ташкил топган. Уй стадиони 15200 томошабингга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда жамоа Россия Биринчи лигаси мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. Жамоага таниқли мутахассис Роман Шаронов бош мураббийлик қилиб келмоқда.
"Нефтчи" - "СКА Хабаровск" ўртоқлик учрашуви бугун, 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии