RU

Последние новости

20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  2 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  8 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  43 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  8

“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби” Новости

“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби”

Шу кунларда мамалакатимизда энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллиги кенг ниршонланмоқда.

Хусусан, Фарғона бу борада турли мусобақалар ташкил этилмоқда. Мана шундай турнирларда бири Фарғона футбол мактабида бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси мустақилигининг 26 йилиги кубоги” мақомини олган мусобақада 2004-2005 йилда туғилган болалар жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди.

 

“А” гуруҳи

БЎСМ (Фарғона)
Фидокор (Марғилон)
Ипакчи (Фарғона)
Ёшлик-2005 (Фарғона)
Нефтчи-2005 (Фарғона)
Зафар (Учкўприк)
 

“Б” гуруҳи

Нефтчи – 2004 (Фарғона)
Қўқон-Академия (Қўқон)
Навбаҳор (Наманган)
Фаровон (Марғилон)
Футбол мактаби интернати (Фарғона)
Ёшлик-2004 (Фарғона)
 

Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўлланма олишши.

Биринчи финалчи номи БЎСМ – Футбол мактаби интернати жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлди. Голларга бой бўлган баҳсда БЎСМ вакиллари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Нефтчи-2004” жамоаси эса финал остонасида “Фидокор”ни йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Ҳал қилувчи беллашувда – “Нефтчи-2004” – БЎСМ футболчиларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу жамоани “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Азиз Алижонов бошқариб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Мусобақа якунида Фарғона футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳакимжон Файзиев ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлади. Ғолиб жамоага кубок ва диплом ва олтин медаллари топширилди. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ҳам  диплом ва кумуш медалларга эга бўлди.

Аброр Деҳқонов тайёрлади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика