RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Назорат учрашуви: “Шаржа” – “Бунёдкор” 1:3 Новости

Назорат учрашуви: “Шаржа” – “Бунёдкор” 1:3

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини маҳаллий “Шаржа” клубига қарши ўтказди.

Қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтган баҳсда Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Қодирқулов-Тошматов комбинациясини Муроджон гол билан якунлаб, ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи бўлим ўрталарида Шохруҳ Гадоев чамаси 24 метрлар узоқликдан “Шаржа” дарвозасини аниқ нишонга олди – 3:0. 84-дақиқада амирликлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 11 метрлик нуқтадан Юсуф Саид ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги учинчи учрашувида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” бунгача Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан куч синашиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишди.

Назорат учрашуви
Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
“ШАРЖА” – “БУНЁДКОР” 1:3 (0:2)
Голлар:
Достонбек Хамдамов 6 пенальти (0:1), Муроджон Тошматов 29 (0:2), Шохруҳ Гадоев 76 (0:3), Юсуф Саид 84 пенальти (1:3)
“Шаржа”: Одил Ал-Хусайни, Ҳассан Солиҳ, Лулиньо, Омар Жума, Абдуллоҳ Ғаним, Отабек Шукуров, Веллитон, Муҳаммад Жабир, Сухаил Ал-Мансури, Ҳамад Иброҳим, Эйса Аҳмад
Захирадан майдонга тушганлар: Абдуллоҳ Юсуф, Ҳолид Ал-Ризо, Юсуф Билол, Мажид сурур, Саид Юсуф, Аҳмад Ал-Ризо, Али Ал-Занхани, Муҳаммад Иброҳим, Муҳаммад Саиф, Иброҳим Жамал
“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Жовлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Достонбек Ҳамдамов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Сардор Собирхўжаев, Давронбек Умиров, Филип Раевац, Расул Юлдошев, Артём Габелок, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулла Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика