RU

Последние новости

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Назорат учрашуви: "Қўқон-1912" - "Цементчи" 1:1 Новости

Назорат учрашуви: "Қўқон-1912" - "Цементчи" 1:1

Кеча Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда “Қўқон-1912” жамоаси ва биринчи лига етакчиси “Цементчи” ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Ўйиннинг 12-дақиқасида қувасойликлар аъзоси Абдул-Азиз Юсупов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шунингдек, учрашувда Қўқонликларнинг яна бир собиқ аъзоси Маъруф Зокиржонов ва Ойбек Нурбоевлар ҳам қувасойликлар сафида майдонга тушишди. Баҳснинг 75-дақиқасида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ойбек Рустамов ўйин якунланишига 15-дақиқа қолганида “Цементчи” дарвозасини аниқ нишонга олди. 

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 1:1

Бош ҳакам: Қ. Собиров.

Голлар: Ойбек Рустамов 75. - Абдул Азиз Юсупов 12. 

“Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Н. Отақўзиев, И. Раҳимов, О. Рустамов, А. Маматхўжаев, А. Раҳмонов, М. Раҳимов, И. Маликжонов, И.Охунжонов, Д. Мелиқўзиев, М. Содикжонов.

“Цементчи”: Ф. Турдалиев, М. Зокиржонов, Р. Мелибоев, О. Нурбоев, О. Аҳмаджонов, А. Раҳимов, А. Юсупов, С. Эрматов, Ж. Қобулов, Ш. Абдураҳимов, Д. Маматов.


Зухриддин Абдуллажонов "Цементчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика