RU

Последние новости

19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  0 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  2 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  3 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  8 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  1 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  4 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  7 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  6 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  2 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  4 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  12

Назорат учрашуви: “Қизилқум” - “Динамо” - 2:0 Новости

Назорат учрашуви: “Қизилқум” - “Динамо” - 2:0

Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси янги мавсум тараддуди доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Унда навоийликлар Самарқанд динамочилари билан ўзаро баҳс юритишди.

Мазкур учрашувни навоийлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров, Нодиржон Болтаев, Олимжон  Абдуҳалимов.

Назорат баҳси мақомида ўтказилган ўйинда ҳар иккала жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни майдонга туширдилар:

“ҚИЗИЛҚУМ”: Умид Хонимқулов, Шукурали Пўлатов, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Мансур Саидов, Отабек Зокиров, Жасур Ҳасанов, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Ғайрат Жумаев, Миржалол Қосимов, Самандар Шодмонов, Эсонжон Фозилов, Виктор Григорьев, Шерали Жўраев.

“ДИНАМО”: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Жасур Қурбонов, Жонибек Кўчимов, Амиржон Сафаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Шуҳрат Муродов, Омаджон Тайлоқов, Лазизжон Нуриддинов, Убайдулло Набиев, Асомиддин Маматов, Ислом Шарипов, Нурбек Сафаров.

Ҳужумкор руҳда кечган учрашувда мезбонлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Дастлабки бўлимнинг 30-дақиқасида Жасур Ҳасанов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Азамат Алланиёзов динамочиларни яна бир бора майдон марказидан бошлашга мажбур қилди — 2:0.

Шундай қилиб, навоийликлар ўртоқлик учрашувида рақибини мағлубиятга учратди. “Қизилқум”нинг янги мавсумга тайёргарлиги 25 январдан бошлаб Тошкентга кўчади. Пойтахт йиғини доирасида жамоамиз бир нечта назорат ўйинларини ўтказади. Жумладан, 26 январь куни кончилар Бекободнинг “Металлург” футболчиларига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика