RU

Последние новости

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  8 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

Назорат учрашуви. “Обод” – “Навбаҳор” 2:2 Новости

Назорат учрашуви. “Обод” – “Навбаҳор” 2:2

Бугун “Обод” стадионида олий лига дебютанти “Обод” навбатдаги спарринг рақиби “Навбаҳор” билан куч синашди.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз руҳ остида кечди. Футболчилар тўп учун курашда бир-бирини ортиқча аяб ўтирмади. Шу боис бўлса керак, ҳар икки бўлимда ҳам биттадан қизил карточка қайд этилди. Эътиборлиси ҳар икки четлатиш ҳам наманганликлардан бўлди. Назорат учрашуви бўлгани боис четлатилган ўйинчининг ўрнига захирадан бошқаси тушурилди.

Биринчи бўлимнинг таҳминан 15-дақиқаси ўтиб бораётганида ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов рақиби Шохруз Норхоновга нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимдаги қизил карточка эса Отабек Валижоновга кўрсатилди. Бу футболчи ҳам рақиби Санжар Тўрақуловга нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатгани туфайли бош ҳакам ҳеч иккиланиб ўтирмасдан, майдондан четлатди.

Ўйин борасида “Обод” рақибига нисбатан мазмунлироқ харакат қилганини эътироф этиш лозим. Балки бу наманганликларнинг таркиби янгитдан шаклланаётгани билан боғлиқдир. Ҳаммаси расмий учрашувларда кўринади.

“Обод” – “Навбаҳор” 2:2
Гол:
Алишер Азизов (пен), Санжар Тўрақулов – Анвар Ражабов, Мўйдин Мамазулунов.
“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев, 6.Шерзод Жалилов, 5.Ғайрат Умиров, 12.Хуршид Ғиёсов, 18.Санжар Асқаралиев, 8.Дониёр Ҳасанов, 11.Шохруз Норхонов, 15.Жавоҳир Қаҳрамонов, 10.Алишер Азизов, 16.Павел Соломин, 23.Жавлон Искандаров.
Захира: 30.Умид Ёрбеков, 22.Алишер Мирзаев, 44.Санжар Баратов, 24.Абдумалик Тошпўлатов, 20.Умид Матмусаев, 4.Сардор Теляков, 14.Нуриддин Ҳасанов, 25.Валадислав Нуриев, 2.Шаҳзод Абдураҳимов.
“Навбаҳор”: 1.Алибек Туробов, 33.Тоҳир Шамситдинов, 20.Игорь Голбан, 5.Хайрулла Каримов, 18.Обид Жўрабоев, 21.Аъзам Алиев, 4.Нодир Мавлонов, 7.Акрам Баҳритдинов, 3.Анвар Ражабов, 6.Шохжаҳон Ҳасанов, 44.Олександр Пишур.
Захира: 89.Акмал Ортиқов, 29.Дилшод Жабборов, 17.Сардор Азимов, 27.Темур Аюпов, 26.Қаҳрамон Маҳамаджонов, 10.Алишер Маҳмудов, 11.Отабек Валижонов, 4.Санжар Асқаралиев, 2.Азиз Ғуломхўжаев, 21.Равшан Асланов, 25.Мўйдин Мамазулунов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика