RU

Последние новости

14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  0 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  20 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  23 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3 08:28ЦСКА устози Аббосбек Файзуллаевнинг кечаги ўйинига баҳо берди  5 08:05Бугун Париж Олимпиадасида фақатгина бир нафар спортчимиз иштирок этади  2

Наврўз Олимов: "Келгуси йиғинларга ҳам таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман" Новости

Наврўз Олимов: "Келгуси йиғинларга ҳам таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман"

"Қизилқум" ҳужумчиси Наврўз Олимов яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Шу муносабат билан ундан бу ҳақда қисқача интервью олдик.
- Албатта, ҳар бир футболчи сингари мен ҳам миллий терма жамоага таклиф этилганимдан хурсандман, - дея гап бошлади Олимов. - Яратган эгам буни давомли қилишини сўраб қоламан. Баъзида ҳар қандай ишни ҳам биринчиси омадсиз кечди кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади. Дебют ўйинимиз мағлубият билан якунланди. Илоҳим кейинги сафар ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.

- Уммонга қарши ўтказган биринчи баҳсимиз Олмалиқда кечиб, тўғриси илк учрашувда ҳаяжон босди. Чунки миллий терма жамоада ҳар қандай футболчини дебют ўйинда унинг салобати босади. Боз устига мен биринчи ўйинда 20 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим холос. Унда ўзимни тўлиқ кўрсата олмадим.

- Менга кўпроқ "Жар"да кечган иккинчи ўйинимиз ёқди. Бу учрашувда кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлдим.



- Умуман олганда терма жамоада ҳаммаси яхши. Барча футболчилар бир-бирлари билан аҳил-иноқ. У ерда мен асосан Элдор Суюнов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак сингари ўз тенгқурларим билан бўлдим.

- Насиб қилса энди келгуси йиғинларга таклиф олиш учун ўз устимда ишлашни тўхтатмайман. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ эканлигини жуда яхши тушуниб турибман.

- "Қизилқум"даги ишларим чакки эмас. Бу ерда ҳам ажойиб клуб шакллантирилган.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика