RU

Последние новости

13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  74 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  3 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  2 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0

“Наврўз кубоги” – Фарғонада қолди Новости

“Наврўз кубоги” – Фарғонада қолди

Фарғонада ўтказилган яна бир мусобақа якунига етди. 10 март куни старт олган “Наврўз Кубоги-2016”нинг ғолиби аниқланди.

Фарғона вилоят футбол федерацияси томонидан юқори савияда ташкил этилган турнирда 19 та жамоа қатнашди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришганди.

Кеча “Нефтчи” футбол мактабига қарашли (БЎСМ) стадионда мусобақанинг финал учрашуви ўтказилди. Ҳал қилувчи баҳсда Фарғона давлат униветситетининг “ФарДУ терма жамоаси” ва Бешариқнинг “Бешариқ” клубилари майдонга тушишди.

Финал ўз номига яраша қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа бежизга финалга қадар етиб келмаганликларини исботлашди. Айниқса, “Бешариқ” жамоасининг ҳал қилувчи учрашувгача етиб келиши таҳсинга сазовор. Ушбу жамоа сўнгги паллада мусобақада қатнашиш истагини билдирди ва финалгача етиб келди.

Учрашув рақибга нисбатан бироз тажрибалироқ бўлган “ФарДУ терма жамоаси” ҳужумлари билан бошланди.

Таниқли мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган “ФарДУ терма жамоаси” сафида айни дамда универститетда таҳсил олаётган, турли жамоалар шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчилар тўп суришди. Шу сабабли мухлислар ушбу жамоани ғолиблик учун асосий даъворга сифатида эътироф этишганди.

Учрашувда ҳисобни айнан “талабалар” очишди. Жарима тўпи амалга оширилганидан кейин бешариқликлар дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Бундан эса “ФарДУ терма жамоаси” футболчилари унумли фойдаланишди – 1:0.

Голдан кейин  бешариқликлар ҳам тез-тез ҳужумлар ташкил эта бошлашди. Мана шундай ҳужумларнинг бири дарвозанинг ишғол этилиши билан якун топди. Чамаси 35 метрлардан тепилган тўпни “ФарДУ терма жамоаси” посбони қайтара олмади – 1:1.

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якун топди.

Танаффусдан кейин ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар вужудга келди. Айниқса, “талабалар” икки марта юз фоизли имкониятдан фойдалана олишмади. Натижада ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилди.

Мусобақа регламентига кўра, дарҳол пенальтилар сериясига навбат келди. Футбол лотореяси ҳам футбол мухлислари учун ҳақиқий спектаклни тақдим этди. Футболчилар томонидан ижро этилган зарбаларнинг барча голга айланаверди. Фақатгина 11-зарбага келганда “Бешариқ” аъзоси хатога йўл қўйди. Натижада “ФарДУ терма жамоаси” пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида ғалабага эришиб, бош соврин эгасига айланди.

“Наврўз Кубоги-2016”

Финал

“ФарДУ терма жамоаси” – “Бешариқ” – 1:1  пенальтилар серияси – 11:10.

Ҳакамлар
: Равшан Кападзе, Санжар Раҳмонов, Шохрух Аъзамов.

“ФарДУ терма жамоаси”: Шерзод Турдалиев, Бобур Аминжонов, Алишер Нуралиев, Зуҳриддин Раҳматов, Хурсанд Раҳимов, Хайрулло Мадаминов, Муҳамммадсултон Фозилов, Искандар Орипов, Фахриёр Ўринбоев, Тимур Мирзакаримов, Достон Раҳимов.

Захира: Достон Мирзараимов, Муҳриддин Каримов, Акбар Маҳмудов, Ҳаким Комилов, Шаҳбоз Мўминов.

“Бешариқ”: Диёр Ҳамидов, Равшан Мўминов, Достон Раҳимжонов, Достон Мелиев, Ойбек Кабиров, Достон Тошпўлатов, Сардор Мамадинов, Шердор Туронов, Улуғбек Абдусатторов, Достон Ҳамидов, Ўткир Маҳмудов.

Захира: Зоҳид Насриддинов, Бобур Исроилов, Отабек Маҳмудов, Самандар Самиев, Абдулазиз Турсуналиев, Наврўз Юлдошев, Достон Қаюмов.


Айтганча, бу йилги баҳслар олдидан янги ташкил этилган “Истиқлол” жамоасининг кўрсатган ўйинлари ҳам мухлис ва мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Ушбу жамоа ҳужумчиси Озод Мамасиддиқов рақиблари дарвозасини тўққиз марта аниқ нишонга олиб мусобақа тўпурари бўлди.

Финал учрашуви якунига етгач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Фарғона вилоят Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе, федерация ижрочи директори Ҳаким Файзиев, федерация бош мутахассиси Шаҳобиддин Тешабоевлар иштирок этишди.

Тақдирлаш маросими аввалида Фарғона вилоят Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе сўзга чиқди.

– Бугунги ўйин учун сизларга миннадорчилик билдираман. Ўйлайманки, бу каби шиддатли баҳслар иккинчи лигада ҳам давом этади. Вилоятимизда футболни янада ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу мусобақа билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Ҳали олдинда қилинадиган ишларимиз кўп. Бунинг учун барчамиз бир тану-жон бўлиб ҳаракат қилсак ўйлаган мақсадимизга эришамиз.

Шундан кейин маросимининг расмий қисми ўтказилди. Аввалига “Бешариқ” жамоасига иккинчи ўринга аталган диплом топиширилди. Кейин эса ғолиб жамоа – “ФарДУ терма жамоаси”га кубок ва диплом топширилди.

Маросимнинг сўнгги қисмида футболчилар эсдалик учун суратга тушишди.


20160330_113435

20160330_113428

20160330_132928

20160330_135614

20160330_135725

20160330_135846

20160330_135856

Аброр Деҳқонов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости

Лучшее за неделю

Яндекс.Метрика