RU

Последние новости

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  1 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20

"Навбаҳор"нинг икки етакчиси ва "Насаф" футболчиси "Локомотив" нишонида Новости

"Навбаҳор"нинг икки етакчиси ва "Насаф" футболчиси "Локомотив" нишонида

"Локомотив" клубининг ёзги трансферлар шорт-листида бир қатор футболчиларнинг номи мавжуд.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, айни пайтда таркибни шакллантириш борасида бош қотираётган "темирйўлчилар" "Навбаҳор"нинг икки аъзоси, дарвозабон Ўткир Юсупов ва ярим ҳимоячи Остон Ўруновга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда футболчиларнинг "Навбаҳор" билан шартнома мавжудлигини инобатга олсак, "Локомотив" мазкур футболчилар трансферини сотиб олиши ёки ижара бўйича келишувга эришиши талаб этилади.

Бироқ "Навбаҳор"нинг жорий мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани ва мазкур футболчилар аллақачон жамоанинг асосий футболчиларига айланганини инобатга олсак, бу футболчиларни қўлга киритиш "Локо"га осон бўлмайди.

"Локомотив" бош мураббийига айланган Самвел Бабаян матбуот анжуманида регламентдаги мажбурият, ёш футболчини ўйнаши кераклиги ва бу борада жамоада рақобат йўқлигини ҳисобга олиб, айнан трансфер ойнаси пайтида регламентдаги мажбуриятни бажаришга тўғри келадиган ёш тоифасидаги футболчиларни олиб келмоқчи эканлигини таъкидлаганди.

"Навбаҳор"даги Остон Ўрунов эса айнан регламентдаги мазкур бандни бажариш ёшидаги футболчи саналади. Шунингдек, Остон Ўрунов "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ва Бабаян ушбу футболчининг имкониятларини жуда яхши билади.

Бабаян терма жамоадаги фаолияти давомида Остон Ўруновни ҳали катта футболга қадам қўймасидан олдинроқ, яъни 16 ёшидаёқ бош жамоа йиғинига тажриба тўплаши учун жалб этганди.

"Локомотив" шорт-листида шунингдек "Насаф"да ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов ҳам бор. "Локо"да эса айнан чап қанотда Олег Зотеевга рақобатчи  йўқ.

Рейтинг: -114   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика