"Навбаҳор"ни ҳозирга қадар тўрт нафар футболчи тарк этди
06 янв 2018 12:04
Новости
"Навбаҳор"ни ҳозирга қадар тўрт нафар футболчи тарк этди
Машғулотлар "Пахтакор" ўйингоҳининг югуриш йўлакчаси ва "Оқ-тепа" клубига қарашли майдонда ўтказилмоқда. Дастлабки кунги машғулотда таркибга Дилшод Шарофетдиновдан ташқари 2017 йилги мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида ўтказган Авазбек Маматхўжаевни ҳам қўшилганлигини қўшимча қилиш жоиз. 1995 йилнинг 4 июнь санасида туғилган Маматхўжаев ҳимоя чизиғида тўп суради.
Айни пайтда жамоани айрим футболчилар тарк этганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу кунга қадар жамоани расман Неманья Йованович, Дониёр Усмонов, Мурод Ражабов ва Саиджон Абдужабборовлар расман тарк этишганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Кечаги машғулотда иштирок эта олмаган дарвозабон Асилбек Аманов бугун сафга қўшилади. Шунингдек, сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич ҳам тез орада мураббийлар ихтиёрига етиб келади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Комментарии