RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  11 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш Новости

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш

Теги :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ишчи-ходимлари иштирок этишди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, бунгача “Навбаҳор” ПФК Маркетинг бўлими менежери лавозимида фаолият юритган Расулжон Раҳимович Акрамов “Навбаҳор” ПФК директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача мазкур лавозимни эгаллаб турган Илҳомжон Мирзабоев эса клуб директорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.


Шамшод Эргашович янги раҳбар Расулжон Акрамовга келгусида ишларида омад ёр бўлишини тилади.


Ўз ўрнида “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Расулжон Акрамов билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, клуб равнақи йўлида қўлидан келганича меҳнат қилишини таъкидлади.


“Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ вакиллари ҳам янги раҳбарга келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика