RU

Последние новости

15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан фақат бир марта ўйнаган  0 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  1 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  6 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди Новости

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди

Айни кунларда Самарқандда 16 ёшли футболчилар ўртасида «Умид Кубоги-2015» Республика турнири бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилги мусобақада 11 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришганди. “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби терма жамоаси ҳам турнирда иштирок этмоқда. Ёш футболчиларимиз баҳсларга “В” гуруҳида киришишганди. Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз дастлабки турда Жиззах вилояти жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Сўнгги турда Андижон билан ўтган учрашувда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Андижон ва Жиззах жамоалари ўзаро дуранг қайд этишгани боис ўсмирларимиз гуруҳда иккинчи ўринни банд этган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. 
Чорак финалда ўсмирларимизга Бухоро терма жамоаси футболчилари рақиблик қилишди. Муросасиз руҳда ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамизнинг ҳар икки голига Абдулазиз Жалилов муаллифлик қилди. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз навбатдаги учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси яъни “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади. Ёш “пахтакор”чилар чорак финалда Тошкент вилояти терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлигини қўшимча қилиш жоиз. Иккинчи ярим финал ўйинида эса Самарқанд ва Фарғона вилояти вакиллари ўзаро куч синашишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика