RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

“Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди Новости

“Навбаҳор” назорат учрашувида “Истиқлол”га мағлуб бўлди

Суперлига қатнашчиси Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бугун ўз майдонида синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

Андрей Канчельскис бошқарувидаги “лочинлар” водий дербиси олдидан ПРО-Лига вакили “Истиқлол” билан куч синашди.

Намангандаги “Марказий” стадионда кечган баҳсда бош мураббий асосан кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имконият берди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. “Навбаҳор”нинг россиялик 26 ёшли легионери Руслан Болов яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, меҳмонлар посбони Хуршид Ходжаевни доғда қолдирган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Истиқлол” футболчилари камбэк қилди. Дастлаб қанот ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик “Навбаҳор”нинг собиқ ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов ҳам муваффақият қозонди. Шу тариқа қизиқарли кечган норасмий дербисида фарғоналиклар иродали ғалабага эришди. Дарвоқе, “Истиқлол” бош мураббийи Сергей Лебедев дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни кучайтириш мақсадида бунгача асосан Суперлига клубларида ўйнаб келган тажрибали посбон Хуршид Ходжаевни жамоага таклиф этган.

“Навбаҳор” таркибига эса яқинда Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан Миркомил Лоқаев келиб қўшилганини кўриш мумкин.

10.03.2020 йил.
Назорат учрашуви.
“Навбаҳор” – “Истиқлол” 1:2.
Голлар:
Руслан Болов, 10 – 1:0. Рустам Абдуҳамидов, 86 – 1:1. Мўйдин Мамазулунов, 90 – 1:2.
“Навбаҳор” : 23. Дилшод Ҳамроев, 2. Миркомил Локаев, 5. Ғиёсжон Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 18. Сардор Теляков, 20. Амирбек Жўрабоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 70. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 72. Павел Голишев, 88. Руслан Болов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 4. Шаҳзодбек Ҳамидов, 6. Содиқжон Ортиқов, 77. Ҳусайн Эргашбоев.
“Истиқлол”: 46. Хуршид Ходжаев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 7. Умид Қодиров, 8 Сардор Сотволдиев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20 Улуғбек Худойбердиев, 44. Хушнуд Бозоров, 78. Умар Адҳамзода, 99. Тимур Маматмуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Аҳрор Ўктамов, Мўйдин Мамазулумов.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика