RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  2 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  4 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  33 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   19 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

"Навбаҳор": Мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди Новости

"Навбаҳор": Мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди

Бекободнинг “Металлург” жамоасига бой берилган учрашувдан кейин Наманганган вилоят футбол федерацияси раҳбарияти ва “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда жамоанинг жорий йилги мавсумдаги қатнашуви муҳокама қилинди. Ортда қолган 13 тур якунларига кўра жамоанинг қайд этган натижаларини қониқарсиз эканлиги қайд этилди. Чемпионатнинг олтинчи туридан кейин бош мураббий вазифасини бажаришга масъул этиб тайинланган Александр Волковнинг иш фаолияти ҳам қониқарсиз деб топилди. Волков бошчилигида еттита ўйин ўтказган “Навбаҳор” жамоаси атиги иккита учрашувда ғалаба қозонган холос. Битти баҳсда дуранг кузатилган бўлса тўртта ўйинда мағлубият кузатилган. “Металлург”дан учралган мағлубиятдан кейин жамоа мусобақа жадвалида 13-ўринга тушиб кетди.

Раҳбарият томонидан жамоанинг иштироки қониқарсиз деб топилганлиги сабабли Александр Волков бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди. Яъни Вадим Шодиматов ва Анвар Жабборовлар билан тузилган шартномалар ҳам бекор қилинди. Бош мураббий вазифасини вақтинчалик тарзда бажариш вазифаси Мустафо Байрамов зиммасига юклатилди.
Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика