RU

Последние новости

08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  0 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  5 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  2 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42

"Навбаҳор" икки кунлик таътилдан олдин дуранг ўйнади Новости

"Навбаҳор" икки кунлик таътилдан олдин дуранг ўйнади

Бундан бир неча дақиқа олдин “Бунёдкор” футбол клуби академиясига қарши ўйингоҳда “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди.

Ўзаро қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1. Ўйин бошларида бухороликлар Владимир Боенконинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришишганди. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларни юзага келтиришди. Учрашув якунланишига оз вақт қолганида Рўзимбой Аҳмедов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, баҳсни дуранг билан тугашига замин яратди. 11 метрлик жарима зарбаси тўп “Бухоро” ҳимоячисининг қўлига текканлиги учун белгиланганди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Амонов, Алишер Саматов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдуазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев Алишер Мирзаев, Тимур Толипов, Илҳом Алибоев.

"Бухоро”: Мухиддин Худоёров, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Эргаш Исмоилов, Элбек Равшанов, Роббим Ҳасанов, Сухроб Нематов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Алишер Шоғуломов, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Бобир Амонов, Равшан Янгиев, Мирфайз Мухиддинов, Нозим Умуров, Элшод Дилмуродов, Жавоҳир Қаҳрамонов.

Учрашув якунига етгач, "Навбаҳор" аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинди. Футболчиларимиз 17 февраль куни яна Тошкентда тўпланиб, 10 кунлик машғулотларда қатнашишгач, Наманганга қайтишади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика