RU

Последние новости

19:22Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  2 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  10 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  0 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  1 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  18 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  4 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4

"Навбаҳор" бош мураббий масаласини 12 декабрь куни ҳал этади Новости

"Навбаҳор" бош мураббий масаласини 12 декабрь куни ҳал этади

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси раҳбарият бош мураббий масаласида бош қотирмоқда.

Хабарингиз бор, наманганликлар жорий мавсумда Суперлигада 9-ўрин билан кифояланишди. Мавсумни Андрей Канчельскис билан бошлаган "лочинлар" 11-турдан кейин кетма-кет тўрт баҳсда дуранг қайд этган россиялик мутахассисга чиқиш эшикларини очганди. Унинг ўрнига келган Деян Журжевич эса чемпионат доирасида 3 ғалаба, Лига Кубогида 1 ютуқ ва Ўзбекистон кубоги доирасида 1 маротаба ғолибга айланди. Шунингдек, Журжевич қўл остида жамоа Лига Кубоги гуруҳ босқичидан нарига ўтолмади ҳамда Ўзбекистон кубогидаги ўз уйида кечган баҳсда "Насаф"га ютқазиб, мусобақани тарк этди.  Журжевичга чиқиш эшикларини очган беллашув эса Бекободдаги ўйинда содир бўлди. "Металлург"дан Суперлига доирасида баҳсда ютқазган "Навбаҳор" сербиялик мутахассисни истеъфога чиқариб, мухлислар истагини инобатга олган ҳолда мавсум ўртасида жамоадан ҳайдалган Андрей Канчельскисни ортга қайтарди.

Канчельскис билан 3 йиллик шартнома имзолаган "Навбаҳор" россиялик мутахассис билан мавсум якунига қадар ўтказилган 8 учрашувдан атиги биттасида "Динамо" устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, 4 дуранг ва 3 мағлубиятга учралди. Канчельскис келгач жамоанинг тўплар нисбати: 4-6ни ташкил қилди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисми, жорий мавсум аввали ҳамда мавсум якунига қадар Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 27 учрашув ўтказди. Ўтказилган ўйинларнинг 7таси ғалаба, 11 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 24-28.

Ўтган йили Суперлигада учинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиққан "Навбаҳор" жорий йил 6 поғона пастга қулади ва бу натижа табиийки клуб раҳбариятига маъқул келмаган.

Мавсумнинг иккинчи қисмида Канчельскис келгач ҳам жамоанинг натижалари яхшиланмагани боис клуб раҳбарияти янги мавсум олдидан бош мураббий масаласида жиддий бош қотирмоқда. Суперлигадаги охирги тур ўйинидан кейин раҳбарият ва Андрей Канчельскис ўртасида учрашув бўлиб ўтган ва унда баъзи масалалар муҳокама қилинган.

Маълумотларга кўра, "Навбаҳор" раҳбарияти гарчи клуб билан амалда шартномаси бор мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича узоқ ўйламоқда. Айни пайтда ватанига қайтиб кетган Канчельскис 12 декабрь куни Ўзбекистонга қайтади ва шундан сўнг "Навбаҳор" раҳбарияти россиялик мутахассис билан стол атрофига музокарага киришиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскиснинг айни пайтда клуб билан 2,5 йиллик шартномаси мавжуд ва агарда "Навбаҳор" Канчельскисни бўшатмоқчи бўлса, унда товон пулини тўлашга мажбур бўлади. Шартномада Канчельскис томонидан мазкур банд алоҳида қайд этилган.

Яқин 5-6 кун ичида "Навбаҳор" раҳбарияти жамоа бош мураббийи масаласи бўйича охирги қарорга келиши кутилмоқда. Агарда товон пули тўлаб бериб, Канчельскис ишдан олинадиган бўлса, унда унинг ўрнига маҳаллий тажрибали мураббий олиб келиниши мумкин.

Айни пайтда жамоасиз юрган Бахтиёр Ашурматов ёки "Насаф" билан шартномаси тугаган Рўзиқул Бердиев ҳам Наманганда иш бошлаш эҳтимоли мавжуд.

Наманган клуби келаси мавсумда жамоага катта эътибор қаратмоқчи ва юқори мақсадларни кўзламоқда. Агарда Канчельскисни ишдан бўшатишга қарор қилинса, унда жамоага соврин олиб келиш потенциалига эга малакали мутахассис жалб этилиши ҳақиқатга яқинроқ. Шунингдек, қишки трансфер ойнасида жамоани кўплаб футболчилар тарк этиши ва янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, наманганликлар "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" футболчилари трансфери бўйича клубларга расман сўров юборишган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика