RU

Последние новости

21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  15 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  16 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  7 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2

"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири" Новости

"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири"

ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Нассажи Мазандаран" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати иштирок этди.

"Биз гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнаймиз. Жисмоний тайёргарлик томондан қаралганда, "Навбаҳор" жуда кучли жамоа. Улар яхши сифатларга эга ва икки ўйинда тўрт очко жамғаришни уддалашди.

Олдинда қийин ўйин кутиб турибди, аммо барча имкониятимизни ишга соламиз. Мухлислар учун кейинги босқичга чиқишга уриниб кўрамиз.

Биз жуда яхши жамоамиз, икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Эртага ишончли ва кучли ўйин кўрсатишимизга ишончим комил.

Ички чемпионат ва ОЧЛ ўртасида фарқ катта. "Навбаҳор" ва бизнинг ўртамиздаги фарқ шундаки, улар ички чемпионатнинг 22-турини ўтказишади, биз эса 6-турини ўтказдик. Жамоамизда кўпгина ўзгаришлар бўлди, ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Ички чемпионатнинг 22-турига келиб биз ҳам ўзимизнинг оптимал формамизга кириб оламиз.

Эртага ўйин охиридаги натижа ким кучлироқ эканлигини кўрсатади. Футбол рақибга гол уриш имкониятини бермаслик ва жамоанинг ўзи гол уришга уринишига асосланган.

Эрон термасидаги кўп йиллик фаолиятим давомида кўрганларимга асосланиб, Ўзбекистонни инфраструктура ва бошқа жиҳатларда кўринаёган ривожланиш билан табриклайман", -дейди "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика