RU

Последние новости

18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6

Финал олдидан! "Насаф" халқаро майдонда қанчадан бери ютқазмаяпти? Новости

Финал олдидан! "Насаф" халқаро майдонда қанчадан бери ютқазмаяпти?

"Насаф" бугун ОФК кубоги чемпионлиги учун Баҳрайнда майдонга тушади.

Аль-Мухаррак

Кубок АФК - финальная стадия . Тур final

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Завершен

Насаф Карши

45'
90'

35-ўйин

"Ал Муҳаррақ"га қарши баҳс "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев учун халқаро майдондаги 35-ўйинга айланади (мураббий сифатида). "Аждарлар" Бердиев бошчилигида ўтказилган 34 ўйиннинг 14 тасида зафар қучишни уддалаган (6 дуранг, 14 мағлубият). Тўплар нисбати — 48:45 (+3). Маълумот учун, 34 ўйиннинг 28 таси Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўтган.  

Рўзиқул Садуллаевич қўл остидаги жамоанинг халқаро майдондаги энг йирик ғалабаси ОФК кубогининг жорий мавсумида қўлга киритилди. "Аждарлар" Қаршида ўтган баҳсда Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клубини 6 гол билан "меҳмон қилишди".

Бердиевнинг халқаро майдондаги энг йирик мағлубияти эса 2014 йил ОЧЛ саралашининг 2-босқичида рўй берган. Қатарда ўтган ўйинда Набил Маълул бошчилигидаги "Ал Жаиш" 5:1 ҳисобида зафар қучган.

Шунингдек, 2018 йилнинг мартида Хависи бор "Ал Садд" Доҳада "Насаф" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган эди.

Мағлубиятсиз серия

Қувонарлиси, Қарши клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда енгилгани йўқ. Сўнгги 8 ўйиннинг 7 таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан).

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 8 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун чемпионлик байрамига уланиб кетади.

ОФК Кубогидаги сўнгги мағлубият

"Насаф" жорий мавсум ОФК кубогидаги ўйинларнинг барчасида зафар қучаётганидан хабарингиз бор. "Аждарлар"нинг турнирдаги сўнгги мағлубияти 2011 йилнинг 27 сентябрида қайд этилган. Ўшанда Таиланднинг "Чонбури" жамоаси Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган (чорак финал). Бироқ, дастлабки учрашувда "Насаф" худди шу ҳисобда ютгани боис томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилишган ва якунда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган эди.

Шундан кейин ўтказилган 9 ўйиннинг 8 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келди (1 дуранг). Тўплар нисбати — 25:6 (+19).

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика