RU

Последние новости

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  0 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  0 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  3 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз! Новости

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг моҳир футболчиларидан саналган Одилжон Ҳамробековнинг таваллуд айёми куни. Одилжон бугун 22 ёшни қарши олди.

“Насаф” футбол мактабидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат клубимиз шаънини ҳимоя қилаяпти, балки терма жамоамиз сафида ҳам тўп тепиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда у U-23 терма жамоамиз сафида чемпионликни қўлга киритди ва бу чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Бугун Одилжон ўз туғилган кунини Ватанидан олисда нишонламоқда. Шунингдек бугун у яна бир маъсулиятли ўйинда майдонга ҳам тушади. Умид қиламизки, жамоадошлари бугун унга “ҒАЛАБА” совғасини тақдим этишади.

Клубимиз раҳбарияти номидан, мураббийлар ва футболчиларимиз, ҳамда клубимиз жамоаси номидан, шунингдек минг-минглаб футбол ишқибозлари номидан, Одилжонни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Ишонамизки, бу футболчимиз ҳали кўп йиллар, ўз ўйини билан ўзбек футбол ишқибозларини хурсанд қилади.

Одилжон, туғилган кун муборак бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика