RU

Последние новости

09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  2 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  3 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  6 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  12 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  3 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0

"Насаф": Мавсум якунланди. Тўққизинчи бронза ва Ўзбекистон кубоги Новости

"Насаф": Мавсум якунланди. Тўққизинчи бронза ва Ўзбекистон кубоги

Теги :  Насаф
Кечаги "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг навбатдаги мавсум ҳам расман якун топди.


Жамоамиз кетма-кет учинчи маротаба чемпионатимизнинг бронза медалларига эга чиқди.
Умуман ушбу мавсумда "Насаф" учта фронтда ҳаракат қилди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз Осиё чемпионлар лигасида, Олий лига ва Ўзбекистон кубогида қизғин кураш олиб борди.
Осиё чемпионлар лигасида вазифа уддаланмаган бўлсада, жамоамиз ўзбек клублари ичида энг яхши кўрсаткичга эга бўлишди. Фақатгина голлар нисбатига кўра амалдаги финалчи Дубайнинг "Ал Аҳли" жамоаси гуруҳдан чиқди.
"Насаф" ОЧЛда ўтказилган 6 ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди, иккита дуранг ўйнади ва яна шунча баҳсда имкониятни бой берди.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса жамоамиз клуб тарихида илк бор бош совринни ўз музейига олиб келишга муваффақ бўлди. Бу йўлда "Оқ-Тепа", "Пахтакор-2", "Локомотив" ва финалда "Бунёдкор" жамоаси доғда қолдирилди ва Ўзбекистон кубоги жамоамизга насиб этди.

Олий лигада эса "аждарлар" ўтказилган 30 учрашувдан 19тасида ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлишди. Бешта ўйинда дуранг ўйнаган жамоамиз, қолган олтита ўйинда мағлубиятга учради. Якунда 62 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олди.
Бу билан жамоамиз ўз тарихида тўққизинчи бронзага эга чиқди ва рекорд қайд этди. Бунга қадар ҳали ҳеч бир жамоа чемпионатимизда тўққиз маротаба бронза медалларини тақишга улгурмаган эди.

"Насаф" жамоасининг 2015 йилдаги статистикаси:

Ўйин: 43
Ғалаба: 27
Дуранг: 7
Мағлубият: 9
Тўплар нисбати: 68-29

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика