RU

Последние новости

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  3 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машғулот ўтказди Новости

“Насаф” жорий мавсумда илк марта “Марказий” стадионда машғулот ўтказди

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион кенг кўламдаги реконструкция ишлари ўтказилиши муносабати билан вақтинчалик ёпилган эди, дея хабар бермоқда "Насаф" клуби расмий веб сайти.

“Насаф” ушбу стадионда  сўнгги марта 2016 йил 22 октябрь куни Олий лиганинг 26-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши ўтказган эди. Янги мавсумда жамоа ўўз майдонидаги барча рақибларини Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида қабул қилаётганди.

Орадан салкам саккиз ой ўтиб, “Марказий” стадионнинг янги  майдони ўйинга тайёр бўлди. Жамоа футболчилари бу йил ҳисобидан илк марта “Марказий”да машғулот ўтказишди.

Бироқ,стадионда “Насаф”нинг уй учрашувлари кейинроқ бошланади. Чунки, стадионда охирги реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу жараён тугалланиш арафасида.

Клуб ишқибозлари учун яна бир янгилик: жамоа30 июн куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши Ўзбекистон кубоги чорак финал  дастлабки учрашувин“Марказий”да ўтказиши мумкин.

Энди бевосита машғулотларга тўхталадиган бўлсак, миллий терма жамоага  жалб этилган футболчилар ҳамда легионерлардан ташқари барча ўйинчилар машғулотда иштирок этишди. Легионер футболчилар эса эртадан машғулотларга киришади.

Машғулотлар олдидан стадионга клуб президенти -Шўртан газ кимё мажмуаси  директори Одил Темиров ҳам ташриф буюриб, мураббий ва футболчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Бу учрашувдан барча футболчиларнинг кайфияти ҳам кўтарилди. Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтди.










Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика