RU

Последние новости

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

“Насаф” жамоаси ҚДУ талабалари билан учрашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

“Насаф” жамоаси ҚДУ талабалари билан учрашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теги :  Насаф
Қарши Давлат университетида 2015 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” футбол жамоаси аъзолари ва олий таълим даргоҳи профессор-домлалари, талабалари билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда ҚДУ ректори, профессор Баҳодир Шойимқулов, биология фанлари доктори, профессор Шониёз Қурбонов, таълим даргоҳи устози Йўлдош Бобожонов, университетнинг жисмоний маданият факултети 3-босқич талабаси Шоҳиста Эркаева сўзга чиқишиб, “Насаф”нинг  жорий мавсумдаги улкан ғалабаси барчага шоду хуррамлик улашганини таъкидлаб, ғалабалар бардавом бўлишлигини тилашди.

 

-“Насаф”нинг ғалабаси-бизнинг ҳам ғалабамиз, -дейди ҚДУ жисмоний маданият факултети декани Фахриддин Эшпўлатов. - Сабаби воҳамизнинг бош футбол жамоаси таркибида факултетимиз талабалари Элдорбек Суюнов ва Ҳамза Каримов тўп тепишади. Қолаверса, Шерзод Аъзамов, Кенжа Тўраев сингари тажрибали футболчилар ҳам айнан жисмоний маданият факултетида таҳсил олишган. Бугунги учрашув бўлажак спортчилар, футболчиларга ўзига хос руҳ бағишлашига шубҳа йўқ.

 Тадбир сўнггида “Насаф” устозига ҚДУ раҳбарияти томонидан алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, ўзбекона тўн ва дўппи кийдирилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам университет раҳбариятига эсдалик совғаларни топширишди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика