"Насаф" иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил этди
14 янв 2023 01:24
Новости
"Насаф" иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил этди
Бу учрашувда Бобир Aбдихолиқов ва Матеус Лима Круз биттадан гол уриб, дуранг қайд этишди.
"Бугун жамоамиз Қаршидаги йиғин доирасида иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил этишди. Учрашувда дастлаб “оқлар” сафида тўп сурган Бобир Aбдихолиқов ҳисобни очди (1:0). “Кўклар”дан эса Матеус Лима Круз боши билан тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). Иккинчи бўлимда Ҳусниддин Aлиқулов ўн бир метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб “оқлар” ғалабасини таъминлади (2:1).
Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар 26-январгача Қаршида машғулот олиб боришади ва 27-январ куни Туркияга учиб кетишади", -дейилади "Насаф" клуби матбуот хизмати берган хабарда.





Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии