RU

Последние новости

00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  1 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  2 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  1 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  28 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  3 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9

Мюнхенда очиқ эшиклар куни: "Бавария" - "Реал" 0:4 Новости

Мюнхенда очиқ эшиклар куни: "Бавария" - "Реал" 0:4

Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги "Бавария" - "Реал" ўйини бўлиб ўтди..
Бавария Германия – Реал Мадрид Испания 0:4
29 апрель, 23.45, «Альянц-Арена»

Голлар:
0:1 – 16 Рамос, 0:2 – 20 Рамос, 0:3 – 34 Роналду, 0:4 – 89 Роналду.
Бавария
Нойер, Лам, Дж.Боатенг, Данте, Алаба, Кроос, Швайнштайгер, Роббен, Мюллер (Писарро, 72), Рибери (Гетце, 72), Манджукич (Хави Мартинес, 46).
Реал Мадрид
Касильяс, Карвахаль, Рамос (Варан, 75), Пепе, Коэнтрау, Ди Мария, Алонсо, Модрич, Бэйл, Бензема (Иско, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар:
Данте (17), Алонсо (38).


                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                ЯНГИЛАШ

90+2. Ўйин тугади. "Реал" финалда! Мадрид клуби мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз. "Бавария" мухлисларига эса ўзингизни асранг деймиз.

89. Роналду жарима тўпини ерлатиб амалга оширди, жонли деворда турганлар сакрашди. Оқибатда гол - 0:4.

89. ГООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУ! 0:4

88.
Роналду жарима тўпини амалга оширди, жонли девор тўпни қайтарди. Яна Ронулда қойида бузилган ҳолда тўхтатиб қолинди.

86.
Швайнштайгер рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Ўйин сурати тушиб кетди.

82. Ўзгариш. "Реал".
Ди Мария ўрнига Каземиро тушди.

79. Ўзгариш. "Реал".
Бензема ўрнига Иско тушди

77.
Хавфли вазият! Кроос! Чап оёқда 18 метрлардан йўллаган зарба тўсин устидан ўтиб ўтди.

74.Гётце! Унинг жарима майдони ичидан туриб берган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.

73. Ўзгариш. "Реал".
Серхио Рамос ўрнига Варан тушди.

73.
Гётце рақиб жарима майдони ичида йиқилди, аммо бу пенальти эмас.

71. Ўзгаришлар. "Бавария".
Марио Гётце ўрнига Франк Рибери, Томас Мюллер ўрнига Клаудио Писсаро

68.
Ди Мария чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Роналду тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

64.
Бензема Коэнтраога гол уришга ҳалал берди! Бўлмаса яна гол кўрардик.

62.
Кроос 25 метрлардан кучли зарба берди, Касильяс машқ қилиб олди.

60.
Тўхтанглар! Иккинчи бўлим бошида Гвардиола Манжукич ўрнига Хави Мартинесни тушдирми? Ҳужумчи ўрнига таянч ярим ҳимоячиси? Ҳа тушунарли Пеп мана шу ҳисобни сақлаб қолмоқчи экан.

59.
Рибери жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, аниқ чиққан тўпни Касильяс ушлаб қолди.

57. Роббен! Чап оёқда бурама зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият!

56.
Лам тўпни жарима майдонига оширди, қойил у Пепенинг бошини аниқ нишонга олибди.

55.
"Бавария"нинг ҳужуми. Майдон четида PS4ни рекламаси кетмоқда, энди бошқаси... "Бавария"нинг ҳужуми давом этмоқда. 

53.
Лам қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Алабанинг зарбаси Рамосга тегиб майдонни тарк этди.

48.
"Бавария" 5та гол уриши керак, ҳозирча фақат тўп узатишлааар...

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. "Бавария".
Манжукич ўрнига Хави Мартинес тушди

45+2. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:3. Танаффус.

45.
Роналду жарима тўпини анча юқорига тепиб юборди ва кулиб қўйди. Натижа бунга имкон беради.

44.
Ди Мария майдонда ётибди, Манжукич уни тезорқ ўрнидан кўтарилишини илтимос қилмоқда. Бу ерда Роналду жарима тўпига эга бўлди.

43.
Сўнгги дақиқаларда мезбонлар тўлиқ куч билан ҳужумда. Ҳимоячда Нойер! ва Боатенг ўйнамоқда.

42.
Роббен тўпни жарима майдони ичига оширмоқчи, Пепенинг бошига тегиб қайтди. Роббен кетма кет икки марта бурчак тўпини амалг оширди.

41.
"Бавария"нинг камчилиги шундаки жамоа кўп ҳужум қилмоқда, лекин дарвозага зарба берилмаяпти. Фақат тўп узатиш билан гол уриб бўлмайди.

38.
Роббен жарима тўпини амалга оширди. Ўта ноаниқ.

36.
Огоҳлантириш. "Реал". Хаби Алонсо. Агар "Реал" финалга чиқса Алонсо майдонга туша олмайди.

34. "Реал"нинг фантастик қарши ҳужумларидан бири. Бензема-Бэйл-Роналду комбинациясидан сўнг португалиялик юлдуз ЕЧЛда бу мавсумдаги 15-голини урди - 0:3. 

34. ГОООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУ! 0:3!!!

31.
"Реал" ҳужумга ўтди, Бензема бурчак тўпи ишлаб олишди. Ди Мария бурчак тўпини амалга оширди. Тўп майдонни тарк этди.

29.
Роббен тўпни жарима майдони ичига оширди, тўп Касильясга кетиб борди.

27.
Алаба тўпни жарима майдони ичига оширди, бу ерда унинг шерикларидан ҳеч бири йўқ эди. Роббен бурчак тўпини ишлаб олди. У ҳеч қандай самара бермади.

25. Роналду! Чамаси 16 метрлардан йўллаган зарба бироз ноаниқ кетди.

23.
"Бавария"нинг кўп тўп узатишли ҳужуми... Риберининг зарбаси ноаниқ кетди.

22.
Энди "Бавария" финалга чиқиши учун 4та гол уриши керак.

19. Ди Мария жарима тўпини амалга оширди, бу сафар ҳам Серхио Рамос боши билан Нойер дарвозасини ишғол қилди - 0:2. "Реал" финалда?

19. ГОООООООООООООООООООООЛ. СЕРХИО РАМОС! 0:2.

17.
"Бавария" энди финалга чиқиши учун камида учта гол уриши керак. Футболчилар жуда асабийлашишмоқда. Кроос энди ҳакамнинг қарорига қўшилмади

16.
Данте Ронладуни бир тепиб йиқитди. Ҳакам Дантега сариқ карточка кўрсатди ва "ўзингини босиб ол" деди

15.Модрич бурчак тўпини амалга оширди, Серхио Рамос баландга сакраб тўпни дарвозага михлаб қўйди - 0:1!

15. ГООООООООООООООООООООЛ. СЕРХИО РАМОС! 0:1

13.
Роббеннинг қиммт бутсаси ечилиб кетди, бутун дунё уни боғланишини кутиб турди.

12.
"Реал"нинг ҳужуми, Ди Мария ноаниқ зарба билан уни якунлади.

10.
Рибери ва Пепе гап талашиб кетишди. Бош ҳакам келиб барчани ўз жойига қўйиб қўйди.

9. Хавфли вазият! Нойер нималар қилаяпти! Жарима майдони ташқарисига чиқиб тўпни боши билан қайтариб юборди. Тўп эса Бэйлга тушди ва унинг тўхтатмасдан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

8.
Роббен ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва Коэнтраога нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам ҳуштагини борича чалди.

7.
Риберининг тўп узатиши анча ноаниқ кетди

4.
"Бавария" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. Аммо яққол хавфли вазият содир этилмади.

2. Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги баҳсда "Реал" 1:0 ҳисобида зафар қучган.

1. "Бавария" ҳужум билан бошлади. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди ва қарши ҳужум бошланди. Ди Мария чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига оширди, Нойер ўз ўрнида.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ,

- Роналду португалиялик бош ҳакам Пэдру Проэнса билан илиқ кўришди, энди Роббен билан ҳам саломлашиб қўйди.

- Ҳар иккала жамоа вакиллари ўтган ҳафта вафот этган мураббийлар Тито Виланова ва Вуядин Бошков хотираси учун 1 дақиқа сукут сақлашди.
- Чемпионлар лигаси мадҳияси!
- Жамоалар майдонга туши келишмоқда.
- Баҳс соат 23:45да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика