МЮнинг собиқ футболчиси: "Сульшер ҳеч нима қилгани йўқ"
15 янв 2019 20:07
Новости
МЮнинг собиқ футболчиси: "Сульшер ҳеч нима қилгани йўқ"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Инснинг айтишига кўра, бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер жамоада ҳали ҳеч нима қилганича йўқ.
"Оленинг ишларидан хурсанд бўлиш шарт эмас.
Келинг, тўғри бўлайлик: МЮда бундан-да ёмон ҳолат бўлмаган. Бу ўйин сифатидан кўриниб турганди.
Табассум-ла Сульшер келди ва натижада футболчилар ўз кучини кўрсатишни бошлади. У урушларни бартараф этди. Оле буни зўр уддалайди.
Сульшер қилган ишни исталган инсон бажара оларди. Футболчиларнинг маҳорати кучли. Уларга эркинлик ва ажойиб кайфият бериш қийин эмас", - деди Инс.
Комментарии