МЮ ва "Челси" Левандовскининг агенти билан музокара олиб борди
21 июн 2017 22:51
Новости
МЮ ва "Челси" Левандовскининг агенти билан музокара олиб борди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" 28 ёшли ҳужумчининг вакили билан унинг трансфери борасида тахминий музокаралар олиб борди.
"Sky Sports" эксперти Гильем Балагенинг хабар беришича, Левандовски учун энг маъқул вариант - "Челси". Шунингдек, МЮ ҳам футболчига катта қизиқиш билдирмоқда. Клуб кеча унинг вакиллари билан алоқага чиққан.
Олдинроқ Левандовски Бундеслига тўпурари бўла олмагани туфайли Карло Анчелотти ва жамоадошларидан хафсаласи пир бўлганини айтган эди
Эслатиб ўтамиз, польшалик декабрда клуб билан шартномасини 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди. Унга кўра, йиллик 15 миллион евро маош билан Бундеслиганинг энг кўп ҳақ олувчи футболчисига айланган эди.
Комментарии