МЮ футболчиси Жозе ва Контега керак
19 фев 2020 01:17
Новости
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич Миланнинг "Интер" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. "Нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте 31 ёшли сербиялик футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм"ни бошқараётган Жозе Моуринью ҳам Матичнинг трансферини истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, келаётган ёзда эркин агентга айланадиган сербиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 9та ўйин ўтказди.
Комментарии