МЮ Хойлунд учун расмий таклиф тайёрламоқда
18 июл 2023 17:04
Новости
МЮ Хойлунд учун расмий таклиф тайёрламоқда
"Манчестер Юнайтед" "Аталанта"нинг ҳужумчи Расмус Хойлунд бўйича биринчи таклифини тайёрлаб қўйди.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, манкунианлар футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган. "Аталанта" 20 ёшли даниялик учун 70 млн евро талаб қилмоқда. Қолаверса, бергамоликлар МЮ ўз футболчиларини шартномага қўшишини исташмаяпти.
Хойлунд "Аталанта" сафида 2022 йилнинг августидан буён ўйнайди. Ҳужумчи 2022/23 йилги мавсум Италия жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 45 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии