МЮ 80 миллион еврога АПЛ клубидан ҳужумчи харид қилади
13 ноя 2019 03:19
Новости
"Кристал Пэлас" клуби ҳужумчиси Уилфрид Заа фаолиятини "Манчестер Юнайтед" клуби сафида давом эттириши мумкин. Маълумотларга қараганда, "Қизил иблислар" ивуарлик ҳужумчини 80 млн евро эвазига харид қилишади. Агар бу трансфер амалга ошса, МЮ Заани иккинчи бор "Кристал Пэлас"дан сотиб олади. Биринчи харид 2013 йилда амалга оширилган, манчестерликлар 2 йил мобайнида Заани турли клубларда ижарада ўйнатишган ва 2015 йилда яна "Кристал Пэлас"га сотиб юборишганди.
Эслатиб ўтамиз, Уилфрид Заа жорий мавсум шимолий Лондон клуби сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 бор голли узатма амалга оширди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии