RU

Последние новости

18:55"Футбол олами". Ҳакамлар VAR'га қулоқ солмай қўйишди  0 18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  0 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  2 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  9 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  3 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3

"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью Новости

"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью

Орадаги бир йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Турон" айни пайтда тайёргарликка катта урғу қаратган.

Яйпанликлар машғулотларни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. Кеча жамоанинг навбатдаги машғулотига ташриф буюрган сайтимиз жамоаси бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан бир нечта мавзуларда интервью ташкил қилди. Тажрибали мутахассис дастлаб қуръа ташлаш маросимига тўхталди. 


— Жамоа ўз майдонида тўп тепса, ёки "Навбаҳор", "Пахтакор"га қарши бошқача тактикага асосланиб тайёргарлик кўриши мумкин. Рақибни эртароқ билсак яхши. Қуръани интизорлик билан кутяпмиз. Ким билан ўйнашимиз мураббийлар штабига ҳам, мухлисларимизга ҳам қизиқ.

— Кўп ишлаган жамоаларимда тайёргарлик кўришда муаммоларга учралар эди. Катта харажат қилиб Тошкентга бориларди. У ерда майдон топиш осон эмас. сунъий майдонда жароҳатлар кўп кузатилган, дея оламан. Музлаган майдонда ҳам шуғулланган вақтларимиз бўлган. "Турон"да шу муаммолардан ҳалос бўлдик. Ўз машғулот майдони, тренажёр зали бор. Туркияга келганимиз фойда бериши шубҳасиз. Кўп мухлислар жамоаларни Туркияга бориб вақтини бекор ўтказиб келади, дейди. Лекин мана бу йил шароитлар, машғулотлар Championat.asia сайти орқали яхши ёритиб, етказиб бериляпти. Силарга ҳам раҳмат айтаман. Тўлиқ маълумот етказиб беришингиз уларнинг ҳам фикрини ўзгартириб туради. Бу ерда кўрикка футболчини таклиф қилиб кўриб олиш имкони юзага келади, машғулотлар сифатли майдонларда олиб борилади. Шунга қарамай қиладиган ишларимиз кўп. Академия, ёшлар футболи. Бу борада клубимизда Абдуваҳоб Аҳмадалиев яхши иш олиб боряпти, спорт директори сифатида Андрей Крюхин иш бошлаган. 


— Ўйлайманки, қисқа вақт давомида аҳил жамоа туза олдик. Янги келганлар тез киришиб кетди. Про лигадан чиққанимиздан сўнг селекцияни кучайтиришимиз керак эди. Юқорида айтдим, икки лиганинг даражаси бошқа-бошқа. Легионерлардан Анри Чичинадзе, Душа Стоилкович жамоада аввалдан ўйнагандек таассурот қолдиряпти. Мулоқотда қийналишмади. Селекция жараёни тўхтагани йўқ. Ҳужумчи топиш борасида изланмоқдамиз. Шу кунларда бўйдор ҳужумчи қўшилиши керак. Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳаназар Норбеков ёрдамида рақобатбардош кучли жамоа туза оламиз. Улар "Турон" ҳақида ижобий фикрда бўлгани туфайли, хоҳиш борлиги сабаб ўтишди. Азим Аҳмедов охирги йилларда "Навбаҳор"да етарлича ўйнамади. Ёрдами тегишига ишонаман. 

— "Рубин" ёзги трансфер ойнасида ўша вақтдаги бош мураббий Леонид Слуцкий мен билан суҳбатлашди. Трансферни ҳозироқ ҳал қилиш тарафдори эди. "Навбаҳор" мухлислари, раҳбарлари билан ўзаро илиқ муносабатимиз туфайли қолдиришга қарор қилдик. Афсуски жамоа чемпион бўла олмади, кубокни бой берди. "Навбаҳор" камида кубокни қўлга киритишига умид боғлагандик. Клуб Рустамни бу мавсум ҳам олиб қолишга ҳаракат қилди. Лекин ёзда "Рубин" билан келишиб қўйгандик. Қозонликларнинг "Навбаҳор" билан ўйинини кўриб биз адашмаганимизга ишончимиз комил бўлди. ФНЛ жамоаси Ўзбекистонни чемпионлик учун курашаётган жамоасидан 2-3 карра устунлиги кўриниб турди. Тайёргарлик дейишимиз мумкин. Футболчиларнинг фикрлаши, уларга қўйилган талаб, витаминизация ва бошқа масалаларда ўзбек клубларидан кучли экан. Асосийси Рустамни жамоага мослашиб кетиши. Ўша куни хатосиз ўйнагани хурсанд қилди. Шу кунларда мураббийлари билан кўришиб, уларнинг фикрини билиб келмоқчиман. У ёлғиз эмас, Умарали Раҳмоналиев бор. Қолаверса Рустамни позициясида рақобат кучли. 3та ўринга 6та марказий ҳимоячи. Ўйлайманки, ўсишга эришади, терма жамоага ҳам фойдали бўлади.



Камолиддин Алимов (Туркия, Анталия)

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика