RU

Последние новости

09:42Шерзод Файзиев "Қизилқум"ни тарк этди  0 09:33Месси? Аргентина терма жамоасининг олимпиадага борадиган таркиби маълум  1 09:05Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  1 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун воҳа дербиси бўлиб ўтади  3 08:08Копа Америка. Чорак финал жуфтликлари маълум, бу ерда ҳам дахшатли ўйин бор!  7 07:59Копа Америка. Бразилия қийинчилик билан чорак финалга йўл олди  4 07:25Финал олдидан финал. Чорак финалнинг барча жуфтликлари ва бошланиш вақтлари билан танишинг  5 02:30 Евро-2024 1/8 финал. Австрия - Туркия 1:2, Туркларнинг ҳимоячиси иккита гол урди, Гюлердан ассист! ассист!  0 01:53Евро-2024. Туркия Демиралнинг дубли эвазига Австрияни мағлуб этди, турклар чорак финалда Нидерландия билан ўйнайди  25 00:30 Евро-2024 1/8 финал. Руминия - Нидерландия 0:3, Захирадан майдонга тушган футболчидан дубл  0 00:17Де Лигт "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози бўлди  1 23:50Ўзбекистон кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Хоразм" дастлабки чорак финалчига айланди  7 23:33"Тоттенхэм" 40 млн фунт эвазига ярим ҳимоячи сотиб олди  0 23:06Роналду Евро-2024нинг энг ёмон футболчиси бўлиб турибди  85 22:55Евро-2024. Нидерландия Руминияга жавобсиз 3 та гол урди ва чорак финалга йўл олди  14

Музаффар Музаффаров: “Қизилқум" билан ўйинда Файзиевнинг ҳақиқий жамоасини кўрасиз” Новости

Музаффар Музаффаров: “Қизилқум" билан ўйинда Файзиевнинг ҳақиқий жамоасини кўрасиз”

Олий лиганинг 15-тур ўйинларида Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Ушбу беллашув олдидан норасмий маълумотларга кўра клубни тарк этаётган “Суғдиёна” ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров сайтимиз учун интервью берди.

- Музаффар, аввало футболга кириб келишингизда ким сабабчи бўлган?
- Мени футболга кириб келишимга асосий сабабчи дадам бўладилар. Ўзлари футбол ўйнаб юрган кезларида мени ўзлари билан ўйинларига олиб борардилар. 5 ёшимдан бери футболдаман. Албатта ўзимда ҳам қизиқиш бўлган.

- “Суғдиёна” жамоасига келган пайтларингизда тезда жиззахлик мухлислар олқишига сазовор бўлдингиз. Айниқса жарима зарбаларни жуда чиройли амалга оширасиз. Бунга қандай изоҳ берган бўлар эдингиз.
- Бу учун менга ишонган барча инсонларга раҳмат айтаман. Бу албатта мураббийим Даврон Файзиевнинг самарали меҳнати натижасидир. Мен мураббийимга чексиз миннатдорчилик билдираман. Мухлисларга келсак, жиззахлик мухлислардек мухлисларни ҳали учратмадим.  Ҳар ўйинда менга ишонишлари  ва қўллаб-қувватлаганлари учун катта раҳмат. Жарима зарбаларига келсак,  бразилиялик машҳур футболчиси Жуниньо Пернамбукано ўйинлари ва майдондаги ҳаракати менга жуда ҳам ёқади. Аста секинлик билан  унинг даражасига етишга  ҳаракат қиламан.



- Даврон Файзиев қандай мураббий?
- Мен учун энг яхшиси.

- “Суғдиёна” жамоаси билан эришган энг муҳим ғалаба қайси бўлган?
- Зомин туманида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйин. Жамоамиз билан биргаликда эришган энг муҳим ғалабамиз бўлган.

- Энг аламли мағлубиятчи?
- Бу даврада “Обод” жамоасига қарши ўйин жуда аъламли бўлган.

- Ёдизда  қолган энг чиройли голингиз?
- Олий лигада “Қизилқум” жамоаси дарвозасига ўрган голим. Олий лигада илк дебютим бўлган.

- Биринчи даврада қайси жамоадошингиз сиз учун энг яқини бўлди?
- Ҳамма жамоадошларим билан яхши мунособатдаман. Аммо, энг яқиним Санжар Рашидов. У билан нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам дўстмиз.

- Ушбу суҳбатга тайёргарлик жараёнида ижтимоий тармоқларда сизнинг мухлисларингиз ҳам ўз саволлари билан мурожат қилишган. Улардан бирига жавоб берсангиз. Сизнинг мухлисингиз қаерда ўқиганингиз ҳақида ва фаолиятингизни қаерда бошлаганиз ҳақида сўраган.
- Мен Тошкентдаги “Пахтакор” академиясида таҳсил олганман ва фаолиятимни “Нефтчи” ёшлари сафида бошлаганман.



- Охирги пайтда сизни “Суғдиёна” жамоасидан кетишигиз ҳақида жуда кўп норасмий хабарлар тарқалган. Ҳақиқатдан ҳам жамоадан кетишга қарор қилдингизми?
- Ҳали ҳаммаси аниқ эмас. Бўлажак ўйин кўп ишларга аниқлик киритади. Агарда ушбу қарорга келсам, мухлисларим бу хабарни биринчилардан бўлиб билади.

- Олий лиганинг 15-тур доирасида “Суғдиёна” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин ҳақида фикрингиз.
- Бўлажак беллашув жуда қизиқарли бўлиши табиий. Биз ушбу жамоага қарши кучли тайёргарлик қилдик. Мураббийларимиз берган барча кўрсатмаларга амал қилишга ҳаракат қиламиз. Майдонга ғалаба учун тушамиз ва бўлажак баҳсда барча Даврон Файзиевнинг ҳақиқий командасини кўради.

Музаффар Музаффаров ҳаётда ҳам жуда кунгли очиқ ва самимий инсон. Интервью давомида у ўзи ҳақида кўп маълумотларини айтишни хоҳламади. Унинг севимли клуби  “Реал Мадрид”. Музаффаровнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика