RU

Последние новости

09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  12

Музаффар Абдуллаев: “Сўғдиёна” га қайтганимдан хурсандман" Новости

Музаффар Абдуллаев: “Сўғдиёна” га қайтганимдан хурсандман"

Давралар оралиғида “Сўғдиёна” га Музаффар Абдуллаев келиб қўшилди.

Бир мавсум ушбу дарвозабон “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. Иккинчи даврада Музаффар Абдуллаев жиззахликлар шарафини ҳимоя қилади. Бугун биз Музаффар Абдуллаев билан қисқача суҳбат қилишга қарор қилдик.

Музаффар, “Сўғдиёна” га қайтишингизга нима сабаб бўлди?

-Авваламбор,жиззахлик муҳлисларга алангалик салом. Яна Жиззахга қайтганимдан хурсандман.Менга 2-3 та жамоалардан таклиф бўлди. Буларнинг орасида “Сўғдиёна” ҳам бор эди. Хеч ўйлаб ўтирмай собиқ жамоага қайтдим. Ўткан йилги жамоа билан ҳозирги жамоада катта фарқ бор. Ҳозирги жамоа ҳам  менга бегона эмас. Муҳими аҳилмиз.

Жамоага қайтганингизда ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

-Албатти жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш ва юқори ўринларга олиб чиқиш. Мени шу жамоага таклиф қилган инсонларни ишончини оқлаш.Жамоа билан ўз олдимизга қўйган мақсадга эришиш. 

Иккинчи даврага тайёргарлик қандай бўлди?

-Тайёргарликнинг бирини қисми Зоминда бўлди. Унда асосан жисмоний ҳолатимизга қаратилган машқлар бажардик. Кейинчалик Тошкетда давом этди. Унда назорат учрашувларидаги  ўйин тактикаларига  эътибор қаратилди. Жамоамиз иккинчи даврага 100% тайёр.

Олий лиганинг 16-турида ўз майдонимизда “Бунёдкор” ни қабул қиламиз. Ўйин борасида қандай фикрдасиз.

-Юқорида айтиб ўтганимдек,иккинчи давра учун тайёргарлик яхши бўлди. Таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшиб олдик. “Бунёдкор” кучли жамоа,аммо ҳозирги кунда ҳамма жамоалар билан ўйнаса бўлади. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ўз майдонимизда қабул қиламиз ва албатта ғалаба учун майдонга чиқамиз. Худо хохласа,мухлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз. 

Дилдора Холбоева

“Сўғдиёна” матбуот хизмати котиби

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика